UZ

Сўнгги янгиликлар

14:20Факт: "Хоразм" 21-асрда меҳмонда "Сўғдиёна"ни ютмаган  0 13:55"Милан" собиқ ҳимоячиси "Юве Стабиа" бош мураббийига айланди  0 13:25Куртуа "Ал Ҳилол" билан дуранг бўйича тушунтириш берди  0 12:58"Хоразм" – "Навбаҳор" ўйини қаерда ўтади?  2 12:36Роналдунинг собиқ термадоши "Ал Насср" бош мураббийи бўлиши мумкин  1 12:09Самарқанд футболида қайта уйғониш даври: Абрамов қурган “Динамо” ҳақида  7 11:53Абдуқодир Ҳусанов – Осиёнинг энг қиммат футболчиларидан бири!  15 11:25АПЛ. Янги мавсум илк турининг марказий учрашуви Манчестерда бўлиб ўтади  6 11:21Бугун Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Боливия билан ўйнайди  6 10:39“Реал“ етакчиси билан шартномани узайтириш бўйича келишувга эришди  0 10:08“Ал Ҳилол“ “Милан“ футболчиси билан келишувга эришди  3 09:37Алонсо “Реал“даги дебютидан сўнг нималар деди?  21 09:05ЦСКАда мураббийлар алмашинуви. Энди Файзуллаевнинг ЦСКАдаги фаолияти қандай кечади?  8 08:35Пеп Гвардиола: “Бундай шароит ҳеч кимга тўғри келмайди“  2 08:03Шомуродов Туркиянинг қайси жамоаси билан музокара олиб боргани маълум  20

Хоразмда ўсмирлар ўртасида Ўзбекистон биринчилиги бошланди Янгиликлар

Хоразмда ўсмирлар ўртасида Ўзбекистон биринчилиги бошланди

Кеча Хоразм вилоятининг Янгибозор туманидаги марказий ўйингоҳда 2002 йилда туғилган ёш “чарм тўп” усталари орасида мамлакат биринчилиги бошланди. Мазкур мусобақанинг очилиш маросими байрамона тарзда нишонланди.
Тантанада вилоят ва Янгибозор тумани ҳокимлиги, вилоят маданият ва спорт ишлари бошқармаси, вилоят футбол федерацияси ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этишди. Ўз навбатида Янгибозор тумани ҳокими ўринбосари Саидназар Саиджонов, Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитасининг вилоят бўйича вакили Комилжон Жуманиёзов, вилоят маданият ва спорт ишлари бошқармаси бошлиғи Шокиржон Мадаминовлар ҳукуматимиз томонидан болалар футболини ривожлантириш борасида олиб борилаётган ислоҳотларнинг ижобий самаралар бераётгани ҳақида сўз юритишиб, мусобақада куч синашаётган ёш футболчиларга омадлар тилашди.



Бевосита мусобақа хусусида тўхталсак, жорий йилги биринчиликда ўн жамоа иштирок этмоқда. Айни дамда улар уч гуруҳга тақсимланишган:

“А” гуруҳи – Фарғона, Самарқанд, Тошкент вилоятлари.
“В” гуруҳи–Қорақалпоғистон республикаси, Наманган, Бухоро, Навоий вилоятлари.
“С” гуруҳи – Андижон, Сирдарё, Хоразм вилоятлари.
Биринчиликнинг дастлабки тўрт учрашувида қуйидаги натижалар қайд қилинди: Хоразм – Сирдарё – 2:0, Наманган – Қорақалпоғистон – 4:0, Бухоро – Навоий– 0:4, Тошкент вилояти – Самарқанд – 2:0.


Икром  ХУДОЙБЕРГАНОВ.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика