UZ

Сўнгги янгиликлар

04:00Мундиал тарихи. Футболчи сувга тушиб кетган, майдон четидаги полиция голли узатма берган ҳамда мураббийлар ҳакамлик қилган илк жаҳон чемпионатини ёдга оламиз  0 03:05ЕЧЛ. "Арсенал" яна ғалаба қозонди, ПСЖ ва "Атлетик" дуранг қайд этишди ва бошқа натижалар  8 03:00ЕЧЛ. "Реал Мадрид" ўз уйида "Манчестер Сити"га ютқазди  119 01:05ЕЧЛ. "Вильярреал" "Копенгаген"га ютқазди, "Аякс" "Қорабоғ"ни енгди  1 00:37"Сельта" билан ўйинда четлатилган "Реал" футболчиларига ҳукм чиқарилди  19 23:55Кейн "Бавария"дан кетишни хоҳламаяпти. Унга Ширернинг рекордини янгилаш унчалик ҳам қизиқ эмас  1 23:35Расман: "Динамо" Ратиньо билан хайрлашди. Футболчининг кейинги манзили аниқ  2 23:06УЕФА "Барса"га қарши ўйиндаги немис мухлисларнинг хатти-ҳаракатлари учун "Айнтрахт"ни жазолайди  1 22:43Эрон. Рустам Ашурматов гол урган ўйинда "Истиқлол" "Малаван" билан дуранг ўйнади  0 22:15"Ал Иттиҳод" Бенземага янги шартнома таклиф қилмади  2 21:53"Рома" "Манчестер Юнайтед" ҳужумчисини сотиб олмоқчи  5 21:21Қаршидаги "Марказий" стадион чими янгиланади   3 20:55Эрлинг Ҳоланд ТВ орқали деярли ҳамма футболни томоша қилишини айтди  6 20:32Каррагер Салоҳдан узр сўради  6 19:51Жеррард Салоҳ ҳақида: "Автобус тагига ташлашди" қабилидаги гаплар нотўғри, аммо ҳеч ким мукаммал эмас"  6

Холмуҳаммедов "Қўқон-1912" рекордчисига айланиши учун 4та гол қолди Янгиликлар

Холмуҳаммедов "Қўқон-1912" рекордчисига айланиши учун 4та гол қолди

"Қўқон-1912" Суперлиганинг 23-туридан ўрин олган "Пахтакор"га қарши баҳсда 1:2 ҳисобида ютқазди.

Ўйинда қўқонликлар ҳимоячиси Мурод Холмуҳаммедов пенальтидан гол уришга эришди. Шундай қилиб ҳимоячи "Қўқон-1912" сафида Ўзбекистон чемпионатида ўзининг 36-голини урди. Айни пайтда у клуб тарихидаги тўпурарлар рўйхатида иккинчи ўринда бормоқда.

"Қўқон-1912" таркибида чемпионат доирасида 40та гол урган Муҳиддин Абдувалиев бу борада мутлақ рекордчи ҳисобланади. Холмуҳаммедов чемпионат доирасида яна тўртта гол урса клуб рекордчиси етиб олади.

Ҳозир ўйнаётган футболчилардан Суҳроб Бердиев рўйхатда 7-ўринда бормоқда.

"Қўқон-1912" таркибида Ўзбекистон чемпионатида энг кўп гол урган футболчилар:
1.Муҳиддин Абдувалиев 40
2.Мурод Холмуҳаммедов 36
3.Соли Қурбонов 34
4.Рустам Абдуллаев 32
5.Ойдинбек Алиев 30
6.Зоҳид Нурматов 29
7.Суҳроб Бердиев 25
8.Носир Отақўзиев 24


Сизнингча Мурод Холмуҳаммедов "Қўқон-1912"да гол уриш бўйича биринчи ўринга чиқа оладими?

Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика