UZ

Сўнгги янгиликлар

11:38Ҳудуди Хива туманига тенг бўлган мамлакат ЖЧ-2026га чиқди  4 10:47Суперлига. Бугун 29-турга старт берилади  0 10:22Ўзбекистон U-17 га иккита гол урган футболчи баҳс ҳақида фикр билдирди  1 10:02Қитъалараро плей-офф босқичи. Ироқ яна битта учрашувда ғалаба қозонса, ЖЧга йўл олади  2 09:55Фарруҳ Сайфиев: "Эрон ҳам бизни ҳурмат қилишни бошлади"  6 09:31Нигерия термаси устози рақибни сеҳр қилишда айблади. Жамоа пенальтилар сериясида Конго ДРга ютқазиб қўйди ва энди ЖЧ-2026га бормайди  3 09:05ЖЧ-2026. Қитъалараро плей-офф босқичида ўйнайдиган барча терма жамаолар номи маълум  3 09:00U-17 Жаҳон чемпионати. Италия – Ўзбекистон 3:2  1 08:38Жаҳон чемпионатида иштирок этувчи 48 жамоадан 42 таси маълум   7 08:12ЖЧ-2026 саралаш. Шимолий Америка қитъасидан ЖЧга йўлланама олган терма жамаолар номи маълум  1 07:42Sofascore. Кечаги учрашувда футболчиларимиз неча баҳога лойиқ кўрилди?  3 03:38Европада ЖЧ йўлланмаси учун ўтиш ўйинларида қатнашувчи термалар номи маълум  4 03:03Испания, Бельгия, Швейцария, Шотландия ва Австрия Жаҳон чемпионатига йўлланма олди!  0 01:56Меҳди Тареми: "Жамоадошларимдан 10 нафари пенальти тепишдан бош тортди. Ўзбекистонга қарши пенальтини тепа олмаган футболчидан Жаҳон чемпионатида фойда бормикан?"  15 01:08Амир Ғалинои: "Ўзбекистон иккинчи бўлимда умуман дарвозамизга хавф сололмади. Босимимиз шунчалик кучли бўлдики, "Манчестер Сити" футболчиси майдондан четлатилди"  34

Холанд “Ман Сити”да, ЕЧЛда рекордлар қўйди ва Месси ҳамда Луис Адрианонинг натижаларини такрорлади Янгиликлар

Холанд “Ман Сити”да, ЕЧЛда рекордлар қўйди ва Месси ҳамда Луис Адрианонинг натижаларини такрорлади

Чемпионлар Лигаси 1/8 финал жавоб баҳсида “Манчестер Сити” Эрлинг Холанднинг бешта голи ва Илкай Гюндоган ҳамда Кевин де Брюйненинг аниқ зарбалари эвазига “Рб Лейпциг”ни тор-мор этди – 7:0.

1. Норвегиялик мусобақада пента-трикка эришган учинчи футболчига айланди. Аввалроқ, бунга Лионель Месси (“Барселона” – “Байер” 7:1) ҳамда Луис Адриано (“Шахтёр” – БАТЭ 7:0) эришганди.

2. Бундан ташқари, Холанд илк йилидаёқ “шаҳарликлар” таркибида мавсум давомида энг кўп гол урган футболчига айланди. У 36 баҳсда 39 та тўп киритди ва 94 йил олдин Томми Жонсон томонида қайд этилган клуб рекордини янгилади.

3-4. Шунингдек, у ЕЧЛда 30 та голни энг тез урган футболчи бўлди ҳамда бундай натижага эришган энг ёш ўйинчи сифатида яна бир рекордни янгилади – 22 ёш-у, 236 кунлик.

5. Холанд ЕЧЛда энг тезкор пента-трикка муаллифлик қилди. Бунинг учун унга 57 дақиқада кифоя қилди. Адриано 82, Месси 84 дақиқада ичида бешта гол урганди.

Эслатиб ўтамиз, “Ман Сити” форварди жорий мавсум ЕЧЛда 10 та гол уриб, тўпурарга айланиб олди.

Рейтинг: +14   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика