Холанд кечаги баҳснинг энг ёмон футболчиси бўлди
31 июл 2022 12:12
Янгиликлар
Холанд кечаги баҳснинг энг ёмон футболчиси бўлди
Кеча Англия Суперкубоги доирасида "Манчестер Сити" ҳамда "Ливерпуль" жамоалари баҳс олиб борди.
Унда Пеп Гвардиола шогирлари 1:3 ҳисобида имкониятни бой берди. "Шаҳарликлар" таркибида жамоага янги келган футболчи Эрлинг Холанд ҳам майдонга тушди. "Sofascore" нашри ушбу баҳс футболчиларини баҳолаб чиқди ва унда энг ёмон балл айнан норвегияликка қўйилди.
Эрлинг кечаги баҳсда иккита юз фоизлик имкониятни йўққа чиқарди, шунингдек, 6 марта тўп йўқотган бўлса, атиги 7 марта аниқ пас амалга оширди.
22 ёшли тўпурар футболчи ёзда 60 миллион евро эвазига Дортмунднинг "Боруссия"сидан трансфер қилинганди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
Фикрлар