UZ

Холанд ЕЧЛ тарихига кирди Янгиликлар

Холанд ЕЧЛ тарихига кирди

Дортмунднинг "Боруссия" клуби ҳужумчиси Эрлинг Холанд Европа чемпионлар лигаси 1/8 финал босқичи доирасидаги ПСЖга қарши баҳсни асосий таркибда бошлади.

Шу тариқа Холанд мусобақанинг бир мавсуми давомида икки клуб сафида майдонга тушган илк футболчига айланди.

Эслатиб ўтамиз, Холанд гуруҳ босқичини Австриянинг "Ред Булл Зальцбург" клуби сафида ўтказганди (6 ўйин, 8 гол). Норвегиялик футболчи қишки трансфер ойнаси орқали "Боруссия"га кўчиб ўтди ва Бундеслигада майдонга тушган дастлабки 5 ўйинида 8 гол, 1та самарали узатмага муаллифлик қилди.

Рейтинг: +28   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика