

Учрашувда ҳисобни “шаҳарликлар” ҳужумчиси Эрлинг Холанд очди. Бу 22 ёшли норвегияликнинг мавсум стартидан ўрин олган 6-ўйинидаги 10-голи бўлди. Шу тариқа, Холанд 1992 йил Мики Куинн томонидан ўрнатилган мусобақа рекордини такрорлашга эришди.
Эслатиб ўтамиз, Эрлинг қаторасига уч баҳсдан бери тўп киритмоқда. У “Ноттингем Форест” (6:0) ва “Кристал Пелас” (4:2)га қарши ўйинларда хет-трикка эришганди.



