Холанд АПЛда 30 йил олдинги рекордни такрорлади
04 сен 2022 08:30
Янгиликлар
Холанд АПЛда 30 йил олдинги рекордни такрорлади
Англия чемпионати 6-турида “Манчестер Сити” сафарда “Астон Вилла” билан 1:1 ҳисобида дуранг ўйнади.
Учрашувда ҳисобни “шаҳарликлар” ҳужумчиси Эрлинг Холанд очди. Бу 22 ёшли норвегияликнинг мавсум стартидан ўрин олган 6-ўйинидаги 10-голи бўлди. Шу тариқа, Холанд 1992 йил Мики Куинн томонидан ўрнатилган мусобақа рекордини такрорлашга эришди.
Эслатиб ўтамиз, Эрлинг қаторасига уч баҳсдан бери тўп киритмоқда. У “Ноттингем Форест” (6:0) ва “Кристал Пелас” (4:2)га қарши ўйинларда хет-трикка эришганди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Осасуна" ўз майдонида "Реал Мадрид"ни мағлуб этди
Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида йирик ғалабага эришди ва жадвалда биринчи ўринга чиқиб олди
Туркия Суперлигаси. "Истанбул Башакшехир" меҳмонда "Аланяспор"ни мағлуб этди, Шомуродов ғалаба голини урди
"Реал" Винисиусга нисбатан ирқчилик ҳақоратлари иши бўйича УЕФАга далилларни топширди
Фикрлар