Холанд Англияда йил футболчиси деб тан олинди
12 май 2023 21:12
Янгиликлар
Холанд Англияда йил футболчиси деб тан олинди
Англия футбол журналистлари ассоциацияси йил футболчисини аниқлашди.
Унга кўра, 82 фоиз овоз тўплаган "Манчестер Сити" форварди Эрлинг Холанд йилнинг энг яхши футболчиси бўлди.
Иккинчи ва учинчи ўрин "Арсенал" футболчиларига насиб қилди - Букайо Сака ва Мартин Эдегор. Кучли бешликдан Кевин де Брюйне ҳамда Маркус Рэшфорд ҳам ўрин олди.
Холанд ушбу мавсум барча турнирларда 47 ўйинда 51 гол урди.
Ўхшаш янгиликлар
01:21
МЮ янги устози: "Манчестер Сити" - дунёнинг энг яхши жамоаси, Гвардиола эса энг яхши мураббий" 2
Фикрлар