UZ

Сўнгги янгиликлар

22:30"Челси" "Барселона" ярим ҳимоячисига қизиқмоқда  1 22:13Ҳиндистонда Мессига ҳайкал қўйилади  2 21:59"Нефтчи" мураббийлар штабида Греция ва молдовалик мураббийлар иш бошлайди  2 21:44Ҳоланд Салоҳни шарманда деган Каррагер ҳақида: "Уни кўрсам асабим бузилади"  4 21:11Жошуа Киммих: "Тиғиз тақвимдан нолишга бизнинг ҳаққимиз йўқ"  0 20:56ЕЧЛда ҳафта футболчиси маълум қилинди  4 20:35Расман: "Динамо" Жалолиддин Жумабоев билан шартномани узайтирди  2 20:15Эвра: "Аморим "Манчестер Юнайтед" учун жонини беришга тайёр"  3 19:53"Интер" ҳимоячиси йил охиригача сафдан чиқди  1 19:38Расман: "Динамо" Санжар Қодирқулов билан шартномани узайтирди  2 19:19Расман: Олександр Кучеренко - "Локомотив" футболчиси  4 18:57Манба: "Милан" Алиссон билан шартнома тузмоқчи  2 18:29"Челси" ва "Реал" "Ноттингем Форест" футболчисига қизиқмоқда  2 17:59Мадуэке: "Арсенал" Чемпионлар Лигасини ютиши мумкин"  5 17:32Ҳоланд: "Мана шундай ўйинлар учун футбол ўйнаймиз"  7

⚡️ “Хўжанд” сафидаги легионерлар ҳақида Янгиликлар

⚡️ “Хўжанд” сафидаги легионерлар ҳақида

“Сўғдиёна”нинг бугунги рақиби "Хўжанд" клуби таркибида ҳам легионерлар бор.

Хўш, мазкур жамоа қандай даражадаги хорижлик футболчиларнинг хизматидан фойдаланади. 

Кўпи ўзбекистонлик

Тожикистонда ҳар бир 7 нафар хорижлик футболчининг хизматидан фойдалана олади. “Хўжанд” сафида 2 нафар россиялик ва 5 нафар ўзбекистонлик футболчи бор. Хусусан, ўзбекистонлик легионерлар сифатида Дилмуҳаммад Очилов, Самандар Очилов, Фирдавс Абдусалимов, Шаҳбоз Салимбоев ва Хушнуд Бозоров рўйхатдан ўтказилган. Самандар Очилов ва Фирдавс Абдусалимов ўтган мавсумдан буён “Хўжанд” шарафини ҳимоя қилиб келади. Шаҳбоз Салимбоев, Хушнуд Бозоров ва Динмуҳаммад Очилов яқинда клуб сафига бориб қўшилди. Шуни қўшимча қилиш керакки, Динмуҳаммад ва Самандар Очилов ака-ука ҳисобланади. 

Хушнуд Бозоров эса мавсумнинг биринчи қисмини Ўзбекистон биринчи лигаси иштирокчиси “Дўстлик-Олтиариқ” клубида ўтказганди. 

Қолган икки россиялик легионерлар ярим ҳимоячи – Cергеи Гаранжа ва ҳужумчи Сергеи Цканьян ҳам рўйхатдан ўтказилган. 

Гаранжа 1995 йилда туғилган. Ҳужумкор ярим ҳимоячи сифатида майдонда тўп тепади. Фаолиятини асосан Россияда ўтказган. 

Цканьян ҳужум амплуасида тўп тепади. 1997 йилда туғилган. Фаолияти давомида асосан Россиянинг қуйи лига жамоаларида ўйнаган. У баҳсдан олдинги матбуот анжуманида ҳам қатнашди

FK Khujand

Кубок АФК - финальная стадия . 1/8-тур

17/08/2022, 16:30

4
:
0
Тугади

Согдиана

45'
90'

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика