Хочсимон боғлами узилиши туфайли Брих учун мавсум якунланди. Рекордга бир қадам қолганди
29 ноя 2023 18:18
Янгиликлар
Хочсимон боғлами узилиши туфайли Брих учун мавсум якунланди. Рекордга бир қадам қолганди
Германиялик ҳакам Феликс Брихга хочсимон боғлами узилиши диагнози қўйилганди. Кеча машҳур ҳакамнинг тиззаси операция қилинди.
Рефери шанба куни Германия чемпионати 12-тури доирасидаги "Айнтрахт" - "Штутгарт" баҳсида жароҳат олганди. Шунга қарамай, у танаффусгача ишини ўзи давом эттирди, аммо кейин шифокорлар маслаҳати билан майдонни тарк этди, унинг ўрнини захира ҳаками Патрик Швенгерс эгаллади. Эътиборлиси, ушбу учрашув ҳакам учун Бундеслига доирасидаги 344-ўйин бўлди. Шундай қилиб, Брих ҳамкасби Вольфганг Штаркнинг рекордини такрорлаган ва уни янгилаши учун яна битта учрашув етарли эди. Бироқ ҳозирча бу воқеа амалга ошмайдиган бўлди.
Маълумотларга кўра, Брих учун мавсум якунланган ва у Европа чемпионатини ҳам ўтказиб юборади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ОЧЛ-2. Ҳакамга тиббий ёрдам кўрсатилган ўйинда "Андижон" 3-марта 0:0 ҳисоби қайд этди. Бу галги рақиб – "Ал Ҳалдия"
Арда Гюлер: "Алонсо дарвозада турасан деса, қўлқоп сотиб оламан"
Суперлига. "Пахтакор" финал олдидан меҳмонда "Хоразм"ни енгди, икки жамоа ўйинни 10 киши тугатди
Суперлига. "Қизилқум" ўз майдонида "Динамо" устидан ишончли ғалабага эришди
Фикрлар