
"Реал" ва "Атлетико" ўйини Феликс Брих бошчилигидаги немис бригадасига топширилди. Бу жамоалар ўртасидаги биринчи баҳс голсиз якунланган.
"Бавария" ва "Порту" ўртасидаги жавоб учрашувини эса шотландиялик Уильям Коллам бошқаради. Ўйин "Альянц Арена"да бўлиб ўтади. Бу жуфтликнинг биринчи учрашувида португалияликлар 3:1 ҳисобида ғалаба қозонган.