UZ

Сўнгги янгиликлар

23:36Отабек Шукуров: "Шундай ўйинлар орқали Жаҳон чемпионатини ҳис қилиб оламиз"  2 23:21Кабо-Верде терма жамоаси тарихда илк бор Жаҳон чемпионатига йўл олди  7 22:35Абдувоҳид Неъматов: "Янги мураббийнинг талабларини бажаришга ҳаракат қиляпмиз"  9 22:10Элдор Шомуродов: "Умуман олганда ёмон ўйнамадик"  2 22:10Ушбу ФИФА кунлари охиргиси...   5 22:05"Динамо" назорат учрашувида "Машъал"ни таслим қилди  0 21:21Фабио Каннаваро: "Бизда буни ўнглаш учун яна 8 ой вақт бор"  49 21:21Рустам Ашурматов: "Ўйин томонлама кучайтирадиган жиҳатларимиз бор экан"  4 20:24Ўзбекистон терма жамоасининг 11 ўйинлик мағлубиятсиз серияси якунига етди  24 20:08Русланбек Жиянов: "Уругвай каби кучли жамоаларга қарши учрашувларда катта тажриба оламиз"  21 20:00Ўртоқлик учрашуви. Ўзбекистон – Уругвай 1:2  8 19:52"Манчестер Юнайтед" собиқ бош мураббийи "Рейнжерс" билан музокаралар ўтказмоқда  0 19:38Ўртоқлик учрашуви. Ўзбекистон Уругвайга кичик ҳисобда мағлуб бўлди  426 19:13МЮни сотиб олишга даъвогар тадбиркор клубга "Олтин тўп" соҳибини олиб келмоқчи  3 18:49Туркиялик дарвозабон терма жамоа ихтиёридан кетиб қолди. У асосий таркибга киритилмаганидан хафа  1

Хитойнинг Куйтун шаҳри мэри бошчилигидаги делегация "Қўқон-1912" меҳмони бўлди Янгиликлар

Хитойнинг Куйтун шаҳри мэри бошчилигидаги делегация "Қўқон-1912" меҳмони бўлди

Қўқон шаҳрига Куйтун шаҳри мэри бошчилигидаги делегация ташриф буюрди.

"Қўқон шаҳри ҳокимлигида икки томон расмийлари ва ишбилармон доиралари ўртасида ўтказилган мулоқот чоғида давлатларимиз раҳбарларининг ташаббуслари билан турли соҳаларда ўзаро манфаатли алоқалар ривожланиб бораётгани таъкидлаб ўтилди.

Куйтун шаҳри мэри Альтай Сакен бошчилигидаги делегация аъзолари шаҳримиз ҳокими Маъруфжон Усмонов ҳамроҳлигида "Қўқон-1912" жамоасига қарашли "Марказий" стадионига ташриф буюришди. 

"Хитойлик меҳмонлар ўзбек футболининг энг биринчи жамоаси тарихи билан қизиқишди. Жамоа раҳбари Акрамжон Мамадалиев меҳмонларга жамоанинг тарихи ҳамда ушбу кундаги жамоа ҳақида сўзлаб берди. Меҳмонлар футболчилар билан суҳбатлашиб, эсдалик учун суратга тушишди. "Марказий" майдонида Куйтун ҳамда Қўқон шаҳри ҳокимлари ўзаро тўп тепиш бўйича кичик беллашувга киришдилар.

Жамоа раҳбарияти томонидан жаноб Альтай Сакенга меҳмоннинг исми туширилган "Қўқон-1912" формаси ҳамда бошқа эсдалик совғалар тақдим қилинди. Куйтун шаҳри мэрида "Қўқон-1912" жамоасининг тарихи катта таассурот қолдирди.

Ҳар икки ҳокимлар Қўқон ва Куйтун шаҳарлари ўртасида дўстлик алоқаларини ривожлантириш борасидаги меморандумни имзоладилар", – дейилади клуб матбуот хизмати хабарида.

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика