Хитойдаги стадионда ёнғин чиқди
28 мар 2017 11:27
Янгиликлар
Маълумотларга кўра, ёнғин ўчирилган ва қурбонлар бўлмаган. Шанхай шаҳри ҳукуматининг маълум қилишича, "Хонгкоу" стадионидаги ёнғин сабаблари ўрганиб чиқилмоқда.
"Синьхуа" берган маълумотларга кўра, ёнғин трибуна ва майдонга зарар етказмаган.
"Шанхай Шенхуа" дунёдаги энг катта маош тўловчи клуб ҳисобланади. Йиллик 40 млн. евро соҳиби аргентиналик Карлос Тевес. Жамоага Гус Пойет бош мураббийлик қилмоқда.
Фикрлар