Хитойда ўтган "Origin Cup"да "Атлетико" ғолиб чиқди
10 окт 2016 15:58
Янгиликлар
Хитойда ўтган "Origin Cup"да "Атлетико" ғолиб чиқди
Бу ҳақда Хитой футбол ассоциациясининг расмий сайти хабар берди.
"Zibo city sport Center"да ўтган мусобақада "Атлетико", "Вердер", "Сепахон" ва Хитой терма жамоасининг 15 ёшгача бўлган футболчиларидан ташкил топган жамоалари иштирок этди.


1-тур
"Сепахон" - "Вердер" 0:4
Хитой - "Атлетико" 0:1

2-тур
"Сепахон" - "Атлетико"
Хитой - "Вердер" 1:1
3-тур
"Атлетико" - "Вердер" 3:1
Хитой - "Сепахон" 3:2

Биринчи ўрин испан гранди ўсмирларига насиб этди. Германиядан ташриф буюрган футболчилар иккинчи ўринни эгаллашди. Турнир мезбони учинчи ўрин билан кифояланишга мажбур бўлди. Эронликлар мусобақада бирорта очко ишлай олмай, сўнгги ўринни банд этишди.

Хитой ўсмирлар терма жамоаси турнир якунида фейр-плей соврини билан мукофотланди. "Атлетико"нинг 9-рақамли футболчиси Серхио Кармело мусобақа тўпурарига айланди. "Origin Cup"нинг энг яхши ўйинчиси номига мадридликларнинг 7-рақамдаги футболчиси Седрик Текила сазовор бўлди.

Турнир ташкилотчилари келажакда ушбу мусобақа доимий бўлишига умид қилишмоқда.
championat.asia
Испания Кубоги. "Атлетико" илк ўйинда "Барселона" дарвозасига жавобсиз 4 та гол урди
Эрик Гарсия: "Сўнгги пайтларда ҳакамларнинг бирорта қарори бизнинг фойдамизга бўлмаяпти"
Ла Лига. Бир неча кун олдин "Барселона"ни тор-мор этган "Атлетико" чемпионат аутсайдерига йирик ҳисобда мағлуб бўлди ва тўртинчи ўринга тушиб кетди
Англия Кубоги. "Манчестер Сити" ўз майдонида "Салфорд Сити"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди
Фикрлар