

Ўзбекистон U-23 терма жамоаси гуруҳдаги иккинчи ўйинни 1-турда Уммонни йирик 3:0 ҳисобида мағлуб этган Хитойга қарши ўтказади. Хитой терма жамоаси бош мураббийи Массимилиано Маддолини Ўзбекистон билан бўладиган ўйин олдидан шундай деди:
- "Мен шогирдларимнинг ўйинидан қониқяпман ва кейинги иккита беллашувда ҳам яхши ўйнашимизга ишонч бор. Шуни айтишим керак, Ўзбекистон - яхши жамоа, улар жисмоний томондан кучли ва бу бизга муаммо туғдириши мумкин. Лекин биз бир жамоа бўлиб ўйнасак, рақиб ким бўлмасин, бу мусобақада исталган жамоани енга оламиз".
Эслатиб ўтамиз, эртага бўлиб ўтадиган Ўзбекистон - Хитой учрашуви бизнинг вақт билан 13:00да старт олади.



