Хитой клуби "Барселона" ҳимоячисини сотиб олмоқчи

Aslanov Jasurbek
8 дек 2017, 12:47
Хитойнинг "Тяньцзинь Цюаньцзянь" клуби мураббийлар штаби "Барселона" ҳимоячиси Хавьер Маскеранога қизиқиш билдирмоқда.

Маълумотларга кўра, хитойликлар аргентиналикка ва Каталония клубига таклиф юборишмоқчи.

Олдинроқ, Маскерано январда "Барселона"ни тарк этиб, кўпроқ ўйин амалиётига эга бўладиган клубга ўтмоқчи эканлиги эълон қилинган эди.

Маскеранонинг "Барселона" билан шартномаси 2019 йилнинг ёзида якунига етади.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: AS