Хитойлик дарвозабон сув ичаётган пайти гол ўтказиб юборди (видео)
26 май 2015 18:46
Янгиликлар
Хитойлик дарвозабон сув ичаётган пайти гол ўтказиб юборди (видео)
"Ляонин" ва "Чунцин Линфань" ўртасидаги Хитой супер лигаси учрашувида жуда ажобтовур воқеа юз берди.
Ўйин якунланишига бир неча дақиқа қолганда меҳмонлар ўз жарима майдончаси яқинида қоида бузишди ва мезбонлар жарима зарбасига эга бўлди. Дарвозабон ўйин тўхтаганидан фаойдаланиб сув ичиш учун дарвоза ортидаги идишни қўлига олади. Бу пайтда меҳмонлар вазиятдан фойдаланиб жарима тўпини ўйинга киритди ва бўш дарвозани нишонга олди. Ўйин эса 1:1 ҳисобида якунланди.
"Чунцин Лифань" клуби дарвозабон 50 минг юань (7,4 минг $) жарима солди.
"Мен катта хатога йўл қўйдим ва биз уч очкосиз қолдик. Бундай хатони бошқа қайтармайман" - дейди посбон.
Фикрлар