UZ

Сўнгги янгиликлар

21:13Тарихда шу кун. Қосимов "Ливерпуль"ни доғда қолдирганига 30 йил бўлди  2 20:57Мартинелли "Арсенал"даги рақобат ҳақида гапирди  0 20:30Суперлига. "Навбаҳор" – "Сурхон" (матнли трансляция)  21 20:26Суперлига. "Сўғдиёна" ОКМКга 4 та гол урган оқшомда Бошкович илк бор Қосимовни мағлуб этди  40 19:50Моуриньюга АПЛдан янги вариант пайдо бўлди  1 19:19Баллак Чемпионлар Лигасининг жорий мавсумдаги асосий фаворитларини айтди  5 18:49Тармоқларда ЖЧ-2026 тўпининг суратлари айланмоқда  0 18:16"Андижон"нинг бўлажак рақиби ишончли ғалабага эришди  3 17:50Гвардиола: "3 нафар футболчимиз МЮга қарши аниқ ўйнолмайди. Стоунзнинг майдонга тушиши сўроқ остида. Қолганлар ўйинга тайёр"  5 17:07Руслан Жиянов: "Ота-онам ва тоғам Олимпиада ва ЖЧ йўлланмасини қўлга киритадиган терма жамоа сафида ўйнаш насиб этсин, деб дуо қилишарди"  12 16:40АПЛда август ойининг энг яхши мураббийи аниқланди  1 16:08Ўзбекистон қизиқиш билдирган мураббийга энди Чехия ҳам даъвогар  18 15:48АПЛда август ойининг энг яхши футболчиси маълум  1 15:30"Машъал" ўз уйида меҳмон бўлган "Шўртан"ни ютган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 15:09"Монако" бош мураббийи Погба қачон майдонга тушишга тайёр бўлишини айтди  1

Хитой - Ўзбекистон 2:1. Ўйин шарҳи Янгиликлар

Хитой - Ўзбекистон 2:1. Ўйин шарҳи

Афсуски Ўзбекистон миллий терма жамоаси бугун Осиё Кубоги иккинчи тури доирасида Хитойга ютқазиб қўйди.
Энг аламлиси, биз ҳисобда олдинга чиқиб олганимизга қарамай мағлуб бўлдик.

Ўйиннинг дастлабки дақиқалариданоқ хитойликлар ҳужумга ўтишди, ҳатто айрим ҳолатларда ўйинчиларимизни шошириб қўйишди. Футболчиларимиз рақибнинг 15 дақиқалик босимига туриб бера олишди. Одил Аҳмедов учрашувнинг 22 дақиқасида индивидуал маҳорати эвазига рақиб дарвозасини нишонга аниқ олиб ҳисобни очди. Тўп йўл-йўлакай рақиб ўйинчисига теккан бўлсада, Одил унгача бўлган жараёнда аъло даражада ҳаракат қилди. Биринчи бўлим вакилларимизнинг кичик ҳисобдаги ғалабаси билан якунланди. Танаффусдан кейин эса Хитой янада яхшироқ ўйин кўрсатди, қўрқмасдан ҳужумга ўтаверди. Бунинг самараси ўлароқ 54 дақиқада дарвозабон ва ҳимоячиларимизнинг хатосидан сўнг Ву Кси ҳисобни тенглаштирди. Голда аввалига Нестеров тўпга чиқишда хатога йўл қўйган бўлса, кейин ҳимоячиларимиз иккита рақиб ўйинчисини қўриқлашмади.

Хитойлик футболчилар мувозанатни тиклаганларидан кейин ҳам ҳужум қилишда давом этишди. Вакилларимизнинг эса умуман ўйинлари чиқмади, рақиб марказни ёпиб қўйди.

Учрашувнинг 68 дақиқасида эса Сун Ке Санжар Турсуновдан қочиб кетиб Нестеров дарвозаси томон бурама зарба берди ва жамоасига иродали ғалабани тақдим этди. Аламли мағлубиятдан сўнг терма жамоамиз олдида учинчи турда ҳар қандай ҳолатда ҳам ғалаба қозониш вазифаси турибди. Саудия Арабистони билан ўйинда терма жамоамизга омад тилаб қоламиз.

Осиё Кубоги 2015
“A” гуруҳи, 2-тур
14 январь 2015. Брисбен. "Брисбен" стадиони
Хитой - Ўзбекистон 2:1
Бош ҳакам: Муҳаммад Абдулла Ҳассан (БАА)
Қанот ҳакамлари: Муҳаммад Аҳмад Юсуф Абдулла (БАА), Ҳасан Муҳаммад Ҳасан Ал Маҳри (БАА)
Тўртинчи ҳакам: Хеттиканканамаге Перера (Шри-Ланка)
Бешинчи ҳакам: Дение Гедара Хематунга (Шри-Ланка)
Назоратчи: Ленние Эдвард Макгрегор (Австралия)

Голлар: Ву Кси 54. Сун Ке 68 – О.Аҳмедов 22

Ўзбекистон: 12.Игнатий Нестеров, 3.Шавкат Муллажонов (20.Ислом Тўхтахўжев, 46), 5.Анзур Исмоилов, 7.Азизбек Ҳайдаров, 8.Сервер Жепаров (4.Сардор Рашидов, 61), 9.Одил Аҳмедов, 11.Игорь Сергеев, 17.Санжар Турсунов (15.Жасур Ҳасанов, 71), 18.Тимур Кападзе, 19.Виталий Денисов, 23.Акмал Шораҳмедов.
Заҳирадагилар: 1.Элдорбек Суюнов, 2.Егор Кримец, 6.Баҳодир Насимов, 10.Жамшид Искандеров, 13.Лутфулла Тўрев, 14.Шуҳрат Муҳаммадиев, 16.Воҳид Шодиев, 21.Акбар Тўраев, 22.Фарруҳ Сайфиев.

Хитой: 23.Ванг Далеи, 2.Рен Ханг, 3.Меи Фанг, 4.Жианг Зипенг, 5.Занг Линпенг, 7.Ву Леи, 10.Женг Жи, 15.Ву Кси, 17.Занг Ченг донг (19.Лиу Бин Бин, 81), 18.Гао Лин (16.Сун Ке, 66), 21.Ю Хаи (11.Хао Жун мин, 46).
Заҳирадагилар: 1.Зенг Ченг, 6.Ли Анг, 8.Каи Хуиканг, 9. Янг Ксю, 12.Ян Жунлинг, 13.Лиу Жиане, 14.Жи Ксианг, 20.Ю Ханчао, 22.Лио Лишенг.

Огоҳлантиришлар: Шавкат Муллажонов 18, Рен Ханг 35
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика