Хендерсон Канте ва Динини қўллаб-қувватлади
23 май 2020 01:21
Янгиликлар
Хендерсон Канте ва Динини қўллаб-қувватлади
"Ливерпуль" сардори Канте ва Динининг умумий машғулотларда қатнашмаслик қарорини ҳурмат қилишини айтди.
Нголо Канте ва Трой Дини машқ қилишни рад этишди, чунки улар коронавирус билан касалланишдан ўзларини ҳимоя этишга уриндилар.
Жордан Хендерсон "Челси" ва "Уотфорд" футболчиларининг қарорини тўғри тушунишини билдирди.
"Мен уларнинг машғулотда иштирок этмаслик қарорини ҳурмат қиламан. Ҳар кимнинг оиласида ҳар хил вазият мавжуд. Агар кимдир ўзини хавфсиз ҳис қилмаса, демак, ишга чиқишга мажбурланмаслиги керак".
"Мен йигитларнинг фикрини ҳурмат қиламан, аммо умид қиламанки, улар ҳам машғулотларга қайтган футболчиларнинг қарашларини ҳурмат қилишади" — дейди Жордан Хендерсон Sky Sports'га.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси пенальтилар сериясида Хорватияни енгиб, кейинги босқичга йўл олди
ЖЧ саралаши. Португалия Роналдусиз рақиб дарвозасига 9 та тўп киритиб, мундиалга чиқди
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Фикрлар