UZ

Сўнгги янгиликлар

17:26"Қўқон-1912" "Қизилқум"дан устун келган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 17:05Модричга "Реал"дан янги таклиф тушмади – Ла Лиганинг навбатдаги турида хайрлашув кутилмоқда  0 16:30Хаби Алонсо "Байер"дан Мадридга асосий ҳимоячисини олиб кетади  6 16:02Салиба жароҳати сабаб Миллатлар Лигаси финал босқичини ўтказиб юборади  6 15:35"Барселона" "Вест Хэм" ва Бундеслигада ишлаган топ-менежер билан музокаралар ўтказмоқда  0 15:08УEФА Евро-2028 мезбонларига гуруҳ босқичидан жой кафолатламайди  1 14:40Роналдиньо ўзини Месси ва Ямаль билан қиёслади  25 14:14Сергей Чигодаев: "CAFA U-17 – ўсмирлар ўртасидаги Осиё Кубогининг мини-версияси. Мақсадимиз – шу ёшдаги энг яхши футболчиларни саралаб олиш"  4 13:41Карвахаль Трент билан рақобат ҳақида гапирди  1 13:13Ямалнинг иш ҳақи оширилади. У "Барса"да энг кўп маош оладиган футболчилар учлигига киради  4 12:46"Олтин тўп"га даъвогарларнинг янгиланган рейтинги эълон қилинди. Ким фаворит?  23 12:15Гвардиола Де Брюйненинг хайрлашув ўйини ҳақида: "Кевин сотиб олиб бўлмайдиган чексиз муҳаббатга эришди"  2 11:48"Ал Иттиҳод"нинг асосий трансфер мақсади аниқ: Клуб АПЛ юлдузи учун 120 млн евро тўламоқчи  0 11:20Гарначо: "Финалгача ҳар босқичда майдонга тушдим, жамоага ёрдам бердим ва бу ўйинда 20 дақиқа ўйнадим..."  13 10:58Варди фаолиятини АПЛнинг бошқа жамоасида давом эттириши мумкин  1

Хайрулла Абдиев: “Олдимизга элитага чиқиш вазифаси қўйилган” Янгиликлар

Хайрулла Абдиев: “Олдимизга элитага чиқиш вазифаси қўйилган”

Кеча биринчи лиганинг 5-туридан ўрин олган “УзДонгЖу” – “Обод” (1:1) учрашуви якунига етгач ҳар икки клуб бош мураббийининг фикрлари билан қизиқдик.

Дастлаб меҳмонлар жамоаси катта мураббийи Хайрулла Абдиевга юзландик.

- Ўйин ҳақида нима дейиш мумкин? Рақибимиз “УзДонгЖу” яхши шаклланган жамоа экан. Бугун улар ўз майдонида ютишга интилди. Лекин бизнинг футболчилар ҳам ижобий натижа билан ортга қайтиш мақсадида астойдил харакат қилишди. Назаримда якуний натижа ўйинга мос бўлди – дея гап бошлади Абдиев.

- Иккинчи таймда мухлислар янада шиддатли ўйинга гувоҳ бўлди деб ўйлайман. Ҳар икки жамоада ҳам яна гол уриш учун имкониятлар бўлди. Айниқса бизнинг футболчиларда бир нечта қулай вазиятлар туғилганди. Аммо омадимиз келмади.

- Биринчи бўлиб ҳисобни очганимиздан сўнг йигитлар ўзларини бироз бўшаштириб юборишди. Натижада мезбонлар ҳам кўп ўтмай жавоб тўпини киритди. Қолаверса “УзДонгЖу” ҳисобни тенглаштирганидан сўнг асосан қарши ҳужумда ўйнагани сабабли ҳам яна гол уришимиз қийинлашиб борди.

- Олдимизга элитага чиқиш вазифаси қўйилган. Айни дамда шунга харакат қилмоқдамиз. Бу борада “Обод”га “Оқ-тепа” ёки “Хоразм” шерик бўлади деб ўйлайман.


Исломбек Рустамбеков суҳбатлашди.


Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика