Хави ва “Барселона” янги шартнома бўйича келиша олмаяпти
27 июн 2023 08:33
Янгиликлар
Хави ва “Барселона” янги шартнома бўйича келиша олмаяпти
“Барселона” бош мураббийи Хави клуб билан шартномани узайтириш борасида музокаралар олиб бормоқда, деб хабар беради Mundo Deportivo.
Манбанинг ёзишича, музокараларда вакиллар бир банд бўйича келиша олишмаяпти. Яъни Хави ўз ёрдамчиларининг маошини оширишни сўраган, бироқ клуб раҳбарияти мутахассиснинг ўзи маоши кўпайганидан сўнг ёрдамчиларига қўшимча пул бериши керак деб ҳисобламоқда.
Қайд этилишича, Хави шартнома бўйича масалалар 30 июнгача ҳал бўлишига ишонмоқда.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Панама дарвозасига 6 та тўп йўллади
Шавкат Мирзиёев Янги Тошкентда барпо этиладиган 55 минг ўринли стадион қурилишига тамал тоши қўйди
"Нефтчи" чемпион бўлган охирги мавсумда ўзбек ва дунё футболи қандай эди?
Эшитдик-да! Кападзе Индонезия терма жамоаси бош мураббийи бўлишга яқин
Фикрлар