Хави: "Қишда марказий ҳимоячи сотиб олмоқчимиз"
04 ноя 2022 21:08
Янгиликлар
Хави: "Қишда марказий ҳимоячи сотиб олмоқчимиз"
"Барселона" бош мураббийи Хави Эрнандес клуб қишки трансфер ойнасида кеча фаолиятини якунлаганини эълон қилган Херард Пике ўрнига марказий ҳимоячи сотиб олмоқчи эканлигини тан олди.
"Қишда биз янги марказий ҳимоячи сотиб олмоқчимиз, Пике кетишга қарор қилгани учун бу энг муҳим вазифа бўлади", деди Хави матбуот анжуманида.
Аввалроқ "Барселона"да Пике ўрнига асосий номзод Бильбаонинг "Атлетик" клубининг 31 ёшли ҳимоячиси Иньиго Мартинес эканлиги ҳақида хабар берилганди. Футболчининг ўзи ҳам бу трансфер амалга ошишидан манфаатдор.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди
"Олтин тўп" соҳиби Салоҳни танқид қилди
Фикрлар