Хави Мартинес жорий йилда бошқа ўйнамайди

Alisher
8 дек 2020, 11:47
Испаниялик футболчи жароҳат олди.

"Бавария" таянч ярим ҳимоячиси Хави Мартинес Бундеслига доирасидаги "РБ Лейпциг" (3:3)га қарши ўйинда чап оёғидан жароҳат олди.

32 ёшли ярим ҳимоячининг мушаклари ёрилган ва у жорий календарь йили бўйича майдонга тушмайди.

Мартинес жорий мавсум Германия чемпионати доирасида 8та ўйинда майдонга тушди.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: Bild

Сўнгги янгиликлар

Барча ›