Хави Мартинес: "Барселона"га ўтишим борасидаги миш-мишлар ҳақиқатга тўғри келмайди"

Aslanov Jasurbek
30 мар 2015, 17:12
"Бавария" ярим ҳимоячиси Хави Мартинес "Барселона"га ўтиши мумкинлиги борасидаги миш-мишларни рад этди.

Олдироқ ОАВда "Атлетик" собиқ футболчисига Каталония клуби қизиқиш билдираётгани ҳақида маълум қилинган эди.

"Бу ҳақиқатга тўғри келмайди. 10 йилдан бери футболдалигимда бундай миш-мишларни 200 мингтасини эшитганман. Бундай хабарларни ўқимайман. Баъзида мен ўзим билмайдиган нарсалар ҳақида ёзишади. "Бавария"да ўзимни яхши ҳис қиляпман. Мақсадим жароҳатимдан тўлиқ қутилиш" - дейди футболчи.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.com

Сўнгги янгиликлар

Барча ›