UZ

Хави Гарсия "Зенит"га жавоб ўйинида ёрдам бера олмайди Янгиликлар

Хави Гарсия "Зенит"га жавоб ўйинида ёрдам бера олмайди

"Зенит" ярим ҳимоячиси Хави Гарсия Европа лигаси доирасидаги "Торино"га қарши жавоб ўйинини ўтказиб юборади.
Дастлабки учрашувнинг 34-дақиқасида ишлаб олинган сариқ карточка Хави Гарсия учун ушбу мусобақадаги иккинчи огоҳлантириш бўлди. Энди футболчи Туринда бўлиб ўтадиган жавоб беллашувида жамоасига ёрдам бера олмайди.

Эслатиб ўтамиз, бу жамоаларнинг дастлабки ўйинида "Зенит" "Торино"ни (2:0) мағлуб этган эди. Туриндаги жавоб учрашуви 19 март куни бўлиб ўтади.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика