Хави Элдор Шомуродов устозига айланиши мумкин эди
25 сен 2024 12:34
Янгиликлар
Хави Элдор Шомуродов устозига айланиши мумкин эди
"Барселона" собиқ бош мураббийи Хави Даниэле Де Росси истеъфога чиқарилганидан кейин "Рома"ни бошқариши мумкин бўлган.
Бу ҳақда "Corriere dello Sport" хабар берди.
Манбага кўра, римликларнинг амалдаги мураббийи Иван Юрич бу лавозимга даъвогарлар рўйхатида биринчи бўлмаган. Аввалига клуб раҳбарияти Хави Эрнандес, Стефано Пиоли ва Франческо Фариолидан рад жавобини олган.
Эслатиб ўтамиз, Пиоли Де Росси ишдан бўшатилган куниёқ "Ал Насср"га мураббий бўлган бўлса, Фариоли ҳозир "Аякс"ни бошқармоқда. Хави "Барса"дан ҳайдалганидан кейин ишсиз юрибди.
Маълумот учун, "Рома" таркибида Ўзбекистон терма жамоаси сардори Элдор Шомуродов тўп тепади. Жамоа 5 турдан сўнг 6 очко билан тўққизинчи ўринда бормоқда.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Суперлига. "Андижон" ўз майдонида бир киши кам "Машъал"дан устун келди
Суперлига. "Нефтчи" захирадан тушганларнинг самарали ҳаракатлари эвазига "Локомотив"дан устун келди
ЕЧЛ. "Ньюкасл" "Камп Ноу"да зор йиғлаган кеча ёхуд "Барселона" чорак финалда!
Суперлига. Икки гол бекор қилинган ва уч пенальти белгиланган ўйинда "Пахтакор" "Сўғдиёна"ни мағлуб этди
Фикрлар