Хави: "Барселона"га қайтишни истайман"

Mirjalol Normatov
29 мар 2020, 15:56
"Барселона"нинг собиқ сардори, "Ал Садд" бош мураббийи Хави Каталонияга қайтишни истайди.

"Яширмайман, "Барселона"га қайтишни истайман. Бундан хурсанд бўлардим. Бундан бир неча йиллар олдин бу ҳақида гапириб бўлмасди. Аммо ҳозирда ўзимни мураббий сифатида кўриб, футболчиларга нимадир бера олишимга ишонаман.

Клубдагиларда барча ишни нолдан бошлашни айтиб қўйганман. Барча қарорларни ўзим қабул қиламан.

Муаммо йўқ: қўрқмайман ва ортда қолмайман. Мен ўзимга ишонган ва содиқ одамлар билан ишлашни ёқтираман. Кийиниш хонаси ёнида бирорта кераксиз инсон бўлмаслиги керак.

Мен жамоавий инсонман ва қарорни умумий қабул қилишимиз керак. Барчамиз йиғилиб гаплашиб оламиз. Бу горизонтал услуб кўплаб мунозараларни тўхтатади. Аммо оҳирги сўз меники бўлади", - деди Хави.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Express

Сўнгги янгиликлар

Барча ›