UZ

Сўнгги янгиликлар

Хави: "Ал Садд" ҳозирча кейинги босқич ҳақида ўйлаётгани йўқ" Янгиликлар

Хави: "Ал Садд" ҳозирча кейинги босқич ҳақида ўйлаётгани йўқ"

ОЧЛ 5-туридан ўрин олган "Ал Садд" - "Ал Насср" (1:1) учрашувидан кейин Қатар клуби бош мураббийи Хави матбуот анжуманида қатнашди.

"Бугун у қадар яхши ўйнай олмадик. Агар шундай ўйнашда давом этсак кейинги баҳсларда бизга янада қийин бўлади. Балки бугунги баҳсда бир очко олганимиздан хурсанд бўлишимиз керакдир. Иккинчи таймда ўйинни назорат қилишга ҳаракат қилдик. Тўпни кўпроқ эгаллаб турдик, аммо якуний зарбада оқсадик.

Бугун энг кучли клублардан бирига қарши ўйнадик ва улар қайсидир вазиятларда биздан кучлироқ эканлигини тан олиш керак. Рақиб агрессивроқ ва тезроқ эди. Иккинчи таймдаги ўйинимиздан қониқдим.

Ҳозирча кейинги босқич ҳақида ўйлаётганим йўқ, сабаби олдиндан гуруҳдаги сўнгги тур ўйини бор.

Ҳимояда муаммо йўқ, гуруҳ босқичида жуда кам гол ўтказдик, бизда вазиятларни гол билан тугатишда муаммо борлигни кўряпман", - дейди Хави.



Толибжон Қосимов 

Доха, Қатар

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика