Харри Магуайр фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттириши мумкин
06 окт 01:03
Янгиликлар
Харри Магуайр фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттириши мумкин
"Манчестер Юнайтед" ва Англия терма жамоаси ҳимоячиси Харри Магуайрга Саудия Арабистонининг "Ал Насср" ва "Ал Иттифоқ" клублари қизиқиш билдирмоқда.
Футболчининг ҳозирги жамоаси билан меҳнат шартномаси 2026 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган, аввалига битим ўтган ёзда якунланиши керак эди, аммо томонлар уни 2025/2026-йилги мавсумга узайтириш имкониятини фаоллаштирган. Манкунианликлар футболчи билан ҳамкорликни узайтирмаслиги кутилмоқда.
Магуайр "Манчестер Юнайтед" сафида 2019 йилнинг ёзидан буён ўйнаб келмоқда. Ҳимоячи бу вақт ичида барча турнирларда 253 та ўйинда майдонга тушиб, 16 та гол ва 9 та голли узатмани амалга оширди. Transfermarkt порталида келтирилган маълумотларга кўра, футболчининг бозор нархи 13 млн еврони ташкил этади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси пенальтилар сериясида Хорватияни енгиб, кейинги босқичга йўл олди
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Миср терма жамоаси собиқ юлдузи кечаги учрашувдан сўнг жамоа бош мураббийини танқид қилди
Фикрлар