Харри Кейн: "Роналду ва Месси даражасига чиқмоқчиман. Мақсад - ҳар мавсум 50, 60, 70тадан гол уриш ва совринлар ютиш"

Alisher
20 май 2021, 18:47
"Тоттенхм" ҳужумчиси Харри Кейн ўз олдига қўйган мақсадлари ҳақида гапирди.

"Мен ҳали кўп нарсалар беришга қодирман. Менинг статистикам ҳозиргидан яхшироқ бўлиши мумкин.

Мен энг яхши бўлишни гапиришдан қўрқмайман. Мен Роналду ва Месси даражасига чиқишга ҳаракат қиламан. Менинг бош мақсадим - ҳар мавсум 50, 60, 70тадан гол уриш ва совринлар ютиш.

Мен ўзимга қўядиган босим кимдир менга қўйиши мумкин бўлганидан анча юқоридир", - дейди Кейн.

Кейн жорий мавсум АПЛ доирасидаги 34та ўйинда майдонга тушиб, 22та гол ва 13та ассист қайд этди.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: skysports.com