

Ўйинда мезбонлар ҳужумчиси Харри Кейн дублга эришди. Натижада 26 ёшли инглиз футболчисининг ЕЧЛ гуруҳ босқичларидаги голлари сони 16 тага етди. Инглиз футболчилар орасида Кейндан кўпроқ гуруҳ босқичида гол уриш фақатгина “Манчестер Юнайтед” собиқ футболчиси Пол Скоулзга насиб этган — 19 та гол.
Жорий мавсум Кейн ЕЧЛ доирасида 3 та ўйинда 4 та гол урди.


