Халқаро Чемпионлар Кубогининг янги ғолиби маълум бўлди
04 авг 2019 00:15
Янгиликлар
Халқаро Чемпионлар Кубогининг янги ғолиби маълум бўлди
Бу йилги Халқаро Чемпионлар Кубоги мавсумолди ўртоқлик турнирида «Бенфика» ғолиб бўлди.
Лиссабонликлар мусобақа доирасида ўтказилган барча учрашувларда зафар қучишди. Илк ўйинда Португалия чемпиони Мексиканинг «Гвадалахара» клубини йирик ҳисобда (3:0) таслим этди. Кейин эса Бруну Лаже щогирдлари «Фиорентина» (2:1) ҳамда «Милан» (1:0) устидан зафар қозонишди.
Ушбу турнир доирасида сўнгги иккита ўйин қолди. Бугун, 4 август куни «Тоттенхэм» – «Интер» баҳси бўлиб ўтса, 10 август санасида «Атлетико» – «Ювентус» учрашуви ўтказилади.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
"Реал Мадрид" ва ниҳоят Ла Лигада ғалаба қозонди. Мбаппедан дубль
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
Фикрлар