Халқаро Чемпионлар Кубоги-2019. "Милан" бу сафар ҳам мағлуб бўлди

Eldor Akmurzayev
29 июл 2019, 02:15
Халқаро Чемпионлар Кубоги мавсумолди ўртоқлик турнири доирасида "Милан" АҚШнинг Фоксборо шаҳрида "Бенфика"га қарши тўқнаш келди.

Учрашувдаги ягона голни лиссабонликларнинг марокашлик легионери Адель Таарабт киритди. Шу тариқа, «россонерилар» навбатдаги учрашувда ҳам рақибларига минимал ҳисобда таслим бўлишди. Марко Жампаоло шогирдлари аввалги ўйинда «Бавария»га ҳам худди шу ҳисобда енгилишганди. Эслатиб ўтамиз, «Милан» турнирдаги ҳал қилувчи баҳсини 3 август куни «Манчестер Юнайтед»га қарши ўтказади.

«Бенфика» эса турнир доирасида ўтказган уччала баҳсида ҳам зафар қучди. Улар бугунги рақибидан ташқари, «Гвадалахара» (3:0) ҳамда «Фиорентина»ни (2:1) таслим этишди. Энди «Бенфика» 5 август куни Португалия Суперкубоги учун «Спортинг» билан тўқнаш келади.


"Милан" – "Бенфика" 0:1 (0:0, 0:1)

“Gillette Stadium”

Гол: 0:1 – 70 Таарабт.

"Милан" – Доннарумма (Рейна, 46), Калабрия (Конти, 46), Мусаккьо (Габбия, 64), Романьоли, Родригес (Стринич, 64), Биглия, Кастильехо, Сусо, Чалханоглу (Крунич, 64), Борини (Брешанини, 87), Пионтек (Малдини, 87).

"Бенфика" – Влаходимос, Гримальдо (Эбуэхи, 73), Диаш, Нуну Тавареш, Ферру (Жардел, 73), Фейса (Флорентину, 73), Пицци (Шикинью, 72), Пирес (Самарис, 72), Рафа Силва (Кайо, 72), Таарабт (Жота, 86), Сеферович (Живкович, 87).

Огоҳлантиришлар: Пицци (38), Мусаккьо (38), Фейса (65).

Ўхшаш янгиликлар


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: championat.asia