UZ

Сўнгги янгиликлар

22:36"Бу қизил эмас!" — Машҳур ҳакам Вальверденинг четлатилишига қарши чиқди  0 22:17Расман: Англия Суперкубоги "Уэмбли"дан кўчирилди! Сабаб — The Weeknd концерти  0 21:20Арбелоанинг муваффақият сири: Гвардиола, Моуриньо ва Симеоне устидан ғалабалар ҳақида  1 21:01Вальверденинг қизил карточкаси: СТА якуний қарорни қабул қилди  4 20:35ФОТОГАЛЕРЕЯ. Ўзбекистон U-20 терма жамоаси машғулоти (23.03.2026)  0 20:05"Арсенал" 410 кун мобайнида иккита гол фарқи билан мағлуб бўлмади  0 20:03ФОТОГАЛЕРЕЯ. Ўзбекистон МТЖ машғулоти (23.03.2026)  0 19:44Венесуэла бош мураббийи: "Муносиб бўлмаганларни терма жамоага чақирмайман"  0 19:22Шерзод Темиров: "Ироқ лигасини мендан ҳам кўра сизлар кўпроқ биласизлар-ку"  10 19:06Достон Ҳамдамов: "Имкониятдан фойдаланиб, мундиалга боришга ҳаракат қиламан"  5 18:49"Футбол олами". Ҳакамлар кўп хато қилмоқда, ЎзФҲМ эса уларни оқламоқда  5 18:32Салиба жароҳат олди – Франция терма жамоасида унинг ўрнини АПЛдаги бошқа бир футболчи эгаллайди  3 18:02Ўзбекистон Кубоги. "Шердор" "Самарқанд ФА"га 3 та тўп киритди, "Ҳавоқанд" пенальтилар сериясига кўра ғолиб чиқди  0 17:40Обамеянг Ўзбекистонга қарши ўйнаши мумкин эди, бироқ...  1 17:22Магуайр 4 та клуб таклифини рад этди  2

Хайрулла Абдиев: "Обод" ПФЛ кубогида финалга чиқмоқчи" Янгиликлар

Хайрулла Абдиев: "Обод" ПФЛ кубогида финалга чиқмоқчи"

ПФЛ кубоги мусобақасининг илк турида "Обод" клуби "Навбаҳор"ни 1:0 ҳисобида мағлуб этди.
Мазкур ўйиндан сўнг "Обод" бош мураббийи Хайрулла Абдиев

"Бугунги ғалабадан хурсандман. Йигитларни ғалаба билан табриклайман. "Навбаҳор"га қарши ўйинда анча яхши ўйнаб уч очкони қўлга киритдик. Бугундан навбатдаги учрашувга тайёргарликни бошлаймиз", - дейди Хайрулла Абдиев.

- "Обод" ўтган йили ҳам ПФЛ кубогида иштирок этган. Бу мусобақа клубларга қандай ёрдам беради?
- ПФЛ кубоги жамоаларга ўйин амалиёти борасида фойдали мусобақа саналади. 2014 йил бу мусобақада финалга қадар етиб боргандик, бу йилги мақсадимиз ҳам финалга чиқиш.

- Мавсумга тайёргарлик қай тарзда олиб борилмоқда?
- 2015 йилги мавсумга 20 декабрдан бошланганмиз. Айни пайтда иккинчи йиғин давом этмоқда. Бир қатор янги футболчиларни синовдан ўтказаяпмиз. ПФЛ кубогидан сўнг кимлар қолиши ва кимлар кетишига аниқлик киритамиз.

- Ўтган йил олий лигага чиқишга бир қадам қолганди, бу йилги мақсад қандай?

- Айни пайтда бош мақсадимиз ПФЛ кубогида муносиб иштирок этиш. Мусобақа тугагач раҳбарият билан биринчи лигага қандай мақсад қўйилиши борасида гаплашиб оламиз. Таркибимизнинг 60-70 фоизи ўзгаришсиз қолган.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика