Мазкур ўйиндан сўнг "Обод" бош мураббийи Хайрулла Абдиев
"Бугунги ғалабадан хурсандман. Йигитларни ғалаба билан табриклайман. "Навбаҳор"га қарши ўйинда анча яхши ўйнаб уч очкони қўлга киритдик. Бугундан навбатдаги учрашувга тайёргарликни бошлаймиз", - дейди Хайрулла Абдиев.
- "Обод" ўтган йили ҳам ПФЛ кубогида иштирок этган. Бу мусобақа клубларга қандай ёрдам беради?
- ПФЛ кубоги жамоаларга ўйин амалиёти борасида фойдали мусобақа саналади. 2014 йил бу мусобақада финалга қадар етиб боргандик, бу йилги мақсадимиз ҳам финалга чиқиш.
- Мавсумга тайёргарлик қай тарзда олиб борилмоқда?
- 2015 йилги мавсумга 20 декабрдан бошланганмиз. Айни пайтда иккинчи йиғин давом этмоқда. Бир қатор янги футболчиларни синовдан ўтказаяпмиз. ПФЛ кубогидан сўнг кимлар қолиши ва кимлар кетишига аниқлик киритамиз.
- Ўтган йил олий лигага чиқишга бир қадам қолганди, бу йилги мақсад қандай?
- Айни пайтда бош мақсадимиз ПФЛ кубогида муносиб иштирок этиш. Мусобақа тугагач раҳбарият билан биринчи лигага қандай мақсад қўйилиши борасида гаплашиб оламиз. Таркибимизнинг 60-70 фоизи ўзгаришсиз қолган.