UZ

Сўнгги янгиликлар

14:27Исақов, Папава, Плетнёв, Умар, Дориев... Суперлига 28-тур рамзий терма жамоаси  0 14:01Гвардиола: "Силва — мен учратган энг ақлли футболчилардан бири"  0 13:29Эшитдик-да! Кападзе Индонезия терма жамоаси бош мураббийи бўлишга яқин  14 13:12Арне Слот ҳакамлардан норози: "Лайнсмен байроқни кўтариш учун 13 сония вақт сарфлади"  0 12:45Фердинанд МЮ натижасига катта ҳисса қўшаётган 3 футболчини ажратиб кўрсатди  1 12:07"Челси" "Реал" ортга қайтаришни хоҳлаётган истеъдодга эътибор қаратди  2 11:40Нагельсманн Германиянинг ноябрь ойидаги йиғинидан тажриба майдони сифатида фойдаланиш ниятида эмас  0 10:49АПЛнинг ўртамиёна жамоаси "Барселона" футболчисига 80 миллион евро беришга тайёр  4 10:00Стивен Жеррард Чемпионшип жамоасини бошқариши мумкин  2 09:32"Реал" Винисиусга нарх қўйди  14 09:07Лионель Месси: "Умид қиламанки, қачондир қайтаман"  4 08:41Италия МТЖ собиқ мураббийи "Ал Садд" бош мураббийи бўлади (Фабрицио Романо)  2 08:16Футзал. Бугун бронза учун майдонга тушамиз  0 07:50U-17 Жаҳон чемпионати. Осиёнинг иккита жамоаси плей-оффда. Кечаги кун натижалари билан танишинг  1 07:18U-17 Жаҳон чемпионати. Бугун бизни гуруҳдаги ҳал қилувчи учрашув кутиб турибди  16

Wikipedia U-20 Араб Кубогида Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси иштирок этишини маълум қилди Янгиликлар

Wikipedia U-20 Араб Кубогида Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси иштирок этишини маълум қилди

31 май куни сайтимиз орқали Мисрда U-20 Араб Кубоги мусобақаси бўлиб ўтиши ҳақида хабар бергандик.

Ушбу мусобақага қуръа Саудия Арабистони пойтахти Ар Риёдда ташланди. Араб футбол ассоциациялари бирлашмаси томонидан ташкил этилаётган мазкур турнир бу йил 5-марта ўтказилади ҳамда навбатдаги мусобақага Миср мезбонлик қилади. 

Бу йилги мусобақа 20 июнь куни старт олади ва 6 июлга қадар давом этади. Жами иштирокчилар 8тани ташкил этяпти. Қуръа ташлаш арафасида "D" гуруҳидаги охирги жамоанинг кимлиги номаълум эди. Бироқ U-20 Араб Кубогининг Википедия саҳифасида тўртинчи жамоа Ўзбекистон ёшлар термаси экани ҳақида маълумот пайдо бўлди.  Ушбу мусобақада 2003 йилда туғилган футболчилардан иборат Ўзбекистон U-18 терма жамоаси U-20 сифатида иштирок этади. Айни пайтда бу жамоада бош мураббий Дмитрий Ким ҳисобланади. Унга Илдар Магдеев ва Даврон Каримқулов ёрдам беришмоқда.


Шундай қилиб гуруҳлар қуйидагича кўриниш олган: 

"A" гуруҳи - Миср, Нигер Республикаси, Мавритания, Жазоир. 

"B" гуруҳи - Марокаш, Тожикистон, БАА, Джибути. 

"C" гуруҳи - Сенегал, Ливан, Ироқ, Коморо ороллари. 

"D" гуруҳи - Тунис, Яман, Саудия Арабистони, Ўзбекистон. 


Ўзбекистон ёшлар терма жамоасининг гуруҳ ўйинлари тақвими:

21 июнь. Ўзбекистон - Саудия Арабистони

24 июнь. Ўзбекистон - Тунис

27 июнь. Ўзбекистон - Яман

U-20 Араб Кубоги илк бор 2011 йил Марокашда ўтказилган бўлиб, Марокаш ёшлар термаси ғалаба қозонган. 2012 йил Иорданияда ташкил этилган мусобақада Тунис чемпионликни нишонлаган. Мазкур мусобақа 2013-2019 йиллар оралиғида ўтказилмади. Ўтган йил Саудия Арабистони мезбонлик қилган турнирда Сенагал U-20 терма жамоаси ғолибликни қўлга киритди.

Рейтинг: +32   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика