UZ

Сўнгги янгиликлар

14:17"Динамо" назорат ўйинида 7:0 ҳисобида ютди  0 14:14Фабио Каннаваро U-17 ЖЧдаги Ўзбекистон – Италия тўқнашуви ҳақида: "Менинг порлоқ бугуним ва менинг тарихим"  3 13:52Осиё кубоги-2027 саралаши. Тожикистон сафарда йирик ғалабага эришди  1 13:29"Нефтчи": Бугун 10 минг дона чипта сотилди, чунки...  6 12:57Ўзбекистон Австралияни 4:0 ҳисобида ютганини биласизми?  7 12:45Фабио Каннаваро Италиянинг йирик ҳисобдаги мағлубиятига изоҳ бермади  5 12:17"Нефтчи" - "Қизилқум" учрашувига чипталар 2 соатда сотиб бўлинди  10 12:04U-17 Жаҳон чемпионати. Осиёдан учта жамоа қолди  5 11:43Жалолиддин Машарипов: "Каннаваро менга қўнғироқ қилди ва жамоага кераклигимни таъкидлади"  24 10:45ПСЖ Аргентина терма жамоаси футболчиси учун 120 миллион евро беришга тайёр  3 10:07U-17 Жаҳон чемпионати. Бугунги рақибимиз – Италия: улар мусобақани қандай ўтказяпти?  15 09:40Бугун Олимпия терма жамоамиз Хитойга қарши баҳс олиб боради  2 09:13ФИФА президенти табрик йўллади  2 08:45"Андижон"нинг асосий футболчисининг жароҳати жиддий бўлиб чиқди  4 08:18Жаҳон чемпионатида иштирок этувчи 48 жамоадан 34 таси маълум бўлди  6

Войнески: "Пахтакор"нинг ўйинида ҳеч қандай сир йўқ" Янгиликлар

Войнески: "Пахтакор"нинг ўйинида ҳеч қандай сир йўқ"

"Пахтакор" ОЧЛ гуруҳ босқичи 2-турида Саудия Арабистонининг "Ал Таавон" жамоасини мағлуб қилди (1:0). Учрашувдан кейин "шерлар" устози Славче Войнески ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

- Бугун қийин ўйин бўлишини билардик. Мезбонларни ўз майдонида мағлуб этиш жуда ёқимли. Беллашувга жиддий тайёрландик. Йигитларга яхши футбол учун раҳмат айтаман. Тавамба ва 77-рақамли футболчининг жуда хавфли эканини билардик. Ҳимоячилар уларга қарши ажойиб ўйнашди. Кескин кечадиган баҳс тақдирини қисқа ҳудудда тез ҳаракатланадиган тезкор футболчилар ҳал қилишини сезгандик. Шундай бўлди ҳам. Алибоев ва Эркинов ўйин суръатини ўзгартириб юборишди. Ғалабадан жуда хурсандмиз. 

Ўйинимизда сир йўқ. Шунчаки, шароитларга яхшироқ мослашдик ва жиддий ҳозирлик қилдик. 

Чап қанотимизни асосий ҳужум уюштирадиган жойимиз деб билмайман. Ҳар икки қанотдан ва марказдан ҳужумлар ташкил қилишга уринамиз. Бугун голни чап қанотдан уриб кетдик.

Ғалаба голи муаллифи Ҳожимат Эркинов эса шундай деди: "Дастлабки мағлубиятдан кейин бу сафар ютишимиз керак эди. Жамоа билан баҳсга яхши тайёргарлик қилдик ва ғалаба қозонишга эришдик. Жуда муҳим ютуқни қўлга киритдик. Уч очкога эга чиққанимиздан хурсандмиз".

Рейтинг: +43   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика