“Вольфсбург” ва Дания термасининг собиқ аъзоси коронавирусга чалинди
05 мар 2020 22:32
Янгиликлар
“Вольфсбург” ва Дания термасининг собиқ аъзоси коронавирусга чалинди
Томас Каленберг ушбу вирусни Амстердамга сафари вақтида юқтириб олган, дея хабар қилади “Брондбю” футбол клуби расмий сайти.
Каленберг 1 март куни Дания чемпионатидан ўрин олган “Брондбю” – “Люнгбю” ўртасидаги (1:0) баҳсни томоша қилиш учун стадионга келган. Брённбю шаҳри жамоаси раҳбарияти Томаснинг ўйин давомида кимлар билан мулоқатда бўлганини аниқлади. Шу боис ҳозирда 13 киши, уларнинг айримлари клуб аъзолари ва футболчилари карантин остида бўлиб туришибди. “Брондбю” Каленберг билан суҳбатлашган ёки унинг ёнида турган мухлислар ҳам бу ҳақда клубга хабар беришга чорлаган.
Эслатиб ўтамиз, 36 ёшли хавбек 2017 йили “Брондбю” сафида фаолиятини якунлаган. Шунингдек, у “Осер”, “Эвиан”, “Вольфсбург” каби жамоалар сафида ҳаракат қилган эди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида йирик ғалабага эришди ва жадвалда биринчи ўринга чиқиб олди
Ла Лига. "Осасуна" ўз майдонида "Реал Мадрид"ни мағлуб этди
Туркия Суперлигаси. "Истанбул Башакшехир" меҳмонда "Аланяспор"ни мағлуб этди, Шомуродов ғалаба голини урди
Андижон вилояти ҳокими: "Андижон” бу йили энг камида учталикка киради"
Фикрлар