UZ

Сўнгги янгиликлар

20:18Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Мамелоди Сандаунс" - "Боруссия" Д. Асосий таркиблар маълум!  0 19:59Про-лига. "ФарДУ" тезкор гол эвазига "Олимпик"ни мағлуб қилди  0 19:24Суперлига. "Навбаҳор" - ОКМК 1:0 (матнли трансляция)  8 19:23"Реал"га Родри керак  4 18:54"Манчестер Сити" Гвардиолага ўринбосар топиб қўйди  3 18:24Энцо Мареска: "Ўйин услубини ўзгартирамиз"  2 17:53Ислом Исмоилов: "Чили ва Боливия билан ўйинлар жуда керакли тажриба бўлди"  6 17:50Мавсумдаги энг яхши ўртача томошабинлар рейтинги эълон қилинди, Жанубий Америка етакчи, "Барселона" 35-ўринда  6 17:10"Бавария" "Барселона"дан Нико Уильямсни илиб кетишга тайёрланмоқда  2 16:02"Реал" ярим ҳимоячиси Алонсо билан келишмовчилик сабаб клубдан кетиши мумкин  15 15:25"Ливерпуль" Конате билан янги шартнома бўйича келишувга эриша олмаяпти, футболчига "Реал" қизиқиш билдирмоқда  3 14:55Левандовски 2026 йилнинг ёзида Саудия Арабистонига ўтиши мумкин  8 14:30Вирцнинг "Ливерпул"га мега трансфери! Нима учун инглизлар шунча пулдан воз кечишга қарор қилишди?  3 14:20ОКМК 6 йилдан буён Намангандан ғалабасиз қайтмоқда. Лушчан ва Қосимов дуэлида ким ғолиб чиқади?  9 13:58"Ал Иттиҳод" Погба учун курашга киришди  4

Воҳид Холбоев: "Ёзёвон"нинг майдони жуда ёмон ҳолатда бўлганини барча кўрди" Янгиликлар

Воҳид Холбоев: "Ёзёвон"нинг майдони жуда ёмон ҳолатда бўлганини барча кўрди"

Ўзбекистон Про-лигаси 13-туридан ўрин олган "Ёзёвон" - "Нурафшон" (1:1) учрашувдан кейин меҳмонлар устози Воҳид Холбоев ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Стадион жуда ёмон аҳволда эди. Аввалига стадион билан кураш олиб бордик. Бироз вақт ўтиб, ёмон бунга кўникиб олдик. Унгача бир голни ўтказиб юбордик. Ёш футболчимизнинг кичик эътиборсизлиги ва дарвозабоннинг кичик хатоси туфайли дарвозамиз ишғол этилди. Аммо шундан кейин биз яхши ўйин кўрсатдик. Ўйинда рақиблар деярли ҳужум қилишмади. Бири гол билан якунланди, аслида буни хавфли ҳужум ҳам деб бўлмасди. Яна бир ҳужум эса пенальтига олиб келди. 11 метрлик жаримани посбонимиз қайтаришга муваффақ бўлди. "Ёзёвон"нинг олдинги ўйинларини кўрмадим. Балким бу жамоа бизга қадар яхши ўйин кўрсатгандир. Бироқ бугун биз рақибдан анчагина кучли эдик, бунинг яширадиган ҳеч қандай жойи йўқ. "Ёзёвон" бизнинг мезбонлигимиздаги учрашувда яхши ўйин кўрсатишганди. Бугун эса мен кутгандек кураша олишмади.

Фарруҳ Шотурсунов, Орифхўжа Абдуҳолиқов каби футболчиларда кўплаб имкониятлар юзага келди. Аниқ айта оламан, бугун илк марта захирадан тушган футболчиларимизнинг барчаси ўзига билдирилган ишончни оқлашди. Кўплаб вазиятлар юзага келган бўлса-да, ўз услубимиздан чекинмадик. Кичик паслар орқали кўплаб ҳужумлар уюштирдик. Шогирдларим ҳеч қачон узоқ масофаларга тўпни тепиб юборишмайди. Бу эса бизнинг энг яхши жиҳатларимиздан бири.

Ўтган учрашувда Абдуғани Камолов жароҳат олганди. Шукурки, унинг ўрнига туширилган бошқа футболчи яхши ҳаракат қилди. Анча вақтдан буён асосий таркибда кўриниш бермаган Орифжон Ҳакимжоновнинг ўйини қовушди. Бугун ҳимояда қилинган кичик ўзгаришлар муаммоларни туғдирмади.

Бугун кўп бора футболчиларнинг позициясини ўзгартирдим. Бир неча йўқотишлар борлиги сабабли Муроджон Тўйчибоевни ўнг қанот ярим ҳимоясига олиб ўтдик. Орифхўжа Абдуҳолиқов ва Элбек Равшановларни иккинчи бўлимда ўйинни кучайтириш учун олиб қўйгандим. Улар захирадан тушиб, ўзларини кўрсата олишди. Айниқса, бугун марказдаги футболчиларимиз ўзларидан аъло даражадаги кўрсата олишди деб айта оламан. Фарруҳ Шотурсунов 3 ўйинда қатнашмагани ўз таъсирини ўтказди, вазиятлардан фойдалана олмади. Бугун ғалаба қозонишни ният қилгандик. Аммо дуранг ҳам ёмон натижа эмас. Мақсадимиз - мана шу поғонада қолиш.

Ўзим ишлаган собиқ жамоам "Локомотив-БФК"ни илк очкоси билан табриклайман. Сўнгги вақтларда улар кучли ўйин кўрсатаётганди. Мана жамоа бугун дуранг ўйнади. Уларнинг ғалабали онлари ҳали олдинда. Клуб бош мураббийи Леонид Сенкевичга мавсумнинг қолган қисмида омад тилайман.

Ўзбекистон - Уругвай? Ҳисоб қандай бўлишидан қатъи назар жамоага омад тилайман. Албатта, жисмоний жиҳатдан ватандошларимиз Уругвай футболчиларига тенг кела олишмайди. Аммо биламан, бугун Тимур Кападзе футболчиларнинг очилмаган қирраларини барчага намоён қилиб бера олади. Ўзбекистон терма жамоасига омад тилайман", - деди Воҳид Холбоев.

Миржалол Норматов суҳбатлашди

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика