UZ

Сўнгги янгиликлар

19:24"Арсенал" икки етакчиси билан шартномани узайтирмоқчи  0 18:55Испания терма жамоаси бош мураббийи: "Ле Норман – Европанинг энг яхши ҳимоячиларидан бири"  0 18:24"Бавария" 14 ёшли Ямаль билан шартнома имзоламоқчи бўлган  2 17:56"Челси"га Англия футбол ассоциацияси томонидан 74 та айблов қўйилди  1 17:27Суперлига. "Машъал" - "Шўртан" 2:1 (матнли трансляция)  5 17:22Вадим Абрамов: "Андижон" Азмиддинов қизил карточка олгани учун биз билан ҳозир ўйнашга рози бўлмади"  11 16:52ЖЧ-2026 фаворитлари айтилди. Ўзбекистон қайси ўринда?  16 16:24Франция терма жамоаси собиқ дарвозабони фаолиятини якунлади  0 15:556 минг сиғимли стадион "Барса" – "Валенсия" учрашувини қабул қилади. Ла Лига рози  2 15:28"Реал" собиқ футболчиси Гонконгга кўчиб ўтди  0 14:54АПЛ топ-клублари "Барселона" вундеркиндини сотиб олмоқчи  5 14:27Чемпионлар Лигаси 2026/27 йилги мавсум финали Мадридда ўтказилиши мумкин  4 14:05Суперлига. "Насаф" — "Бухоро" 5:0  1 13:57Тимур Кападзе: "Атрофдаги воқеалардан жуда чарчадим"  121 13:34Ямаль: "Олтин тўп"ларим кўп бўлишини орзу қиламан"  7

Воҳид Холбоев: "Пул йўқ, футболчиларнинг муносабати ўзгармади" Янгиликлар

Воҳид Холбоев: "Пул йўқ, футболчиларнинг муносабати ўзгармади"

Теглар :  Нурафшон
"Нурафшон" бош мураббийи Воҳид Холбоев Про-лиганинг 24-тури доирасида "Ёзёвон" (6:0) устидан қозонилган ғалабадан кейинги фикрлари билан ўртоқлашди.

"Ўтган уч ўйинда ғалаба қозона олмаганимиз, шунингдек, кетма кет икки марта мағлуб бўлганимиз туфайли йигитларнинг руҳи анчагина тушиб кетганди. Бироқ машғулотлар давомида йигитларнинг руҳини кўтара олдик. Шогирдларим ҳам ютуқни анчагина соғинишганди. Иштиёқ кучлилик қилди ва ғолиб бўлдик. "Ёзёвон" ҳам анчагина кучли жамоа. Уларнинг ўйинлари бугун ўхшамаган бўлса-да, иккинчи ўринда юришибди. Бу бежизга эмас.

Лиганинг 24 тури ортда қолди. Шу орқали биз кўплаб факторларни билиб олдик. Кўп жамоалар фақатгина ўз майдонларида кучли ўйнайди, яъни уй жамоаси. Чунки лиганинг кўплаб жамоаларида стадионнинг аҳволи жуда ёмон. Бизнинг майдонга келганлар эса эркин ўйнайди. Чунки стадионимиз яхши ва чиройли ўйин кўрсатса бўлади.

Пул йўқ бўлса ҳам, футболчиларнинг ўз вазифасига бўлган қарашлари ўзгармаган. Икки марта машғулотда қатнашишмади. Аммо шундан кейин барчаси яхши бўлиб кетди. "Нурафшон" жамоасининг ички ҳаёти анчагина яхши, футболчилар аҳил. Ўша вақтларда кимдир кимдирларнинг гапига қулоқ солиб, барчасини овоза қилиб юборди. Вазифамиз - биринчи ўринни сақлаб қолиш", - деди Воҳид Холбоев.

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика