UZ

Сўнгги янгиликлар

07:57Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Челси" ва "Палмейрас" ўртасидаги баҳс якунланди  0 07:44Суперлига. Бугун 15-тур давом эттирилади  2 07:15Дориевнинг дубли "Сўғдиёна"га "Қўқон-1912" устидан ғалаба тақдим этди, "Сурхон" - "Бухоро" баҳсида эса мухлислар гол кўришмади  1 02:10Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Флуминенсе" "Ал Ҳилол"ни мағлуб қилиб, ярим финалга йўл олди!  21 01:50Кайл Уокер "Бернли"га ўтишга яқин  2 01:23"Комо" 19 ёшли ҳужумчи учун 14 миллион тўлади  0 00:57Расман: "Ювентус" "Лилль" тарихидаги энг яхши тўпурар билан шартнома имзолади  1 00:40"Манчестер Юнайтед"да 10-рақамнинг эгаси аниқ. У Рэшфорд эмас  2 00:02Иван Бошкович: "Биринчи даврада футболчиларим ўз даражасини намойиш қилди, бироқ бизга омад етишмади"  0 23:43Баҳром Ҳайдаров: "Рақиб жарима майдончаси атрофига борганда футбочлиларимизга совуққонлик ва маҳорат етишмаяпти"  4 23:21Февзи Давлетов: "ОКМК билан баҳсда кўп куч ва эмоция йўқотдик, бу ўйинга кучли руҳлана олмадик"  0 22:57Улуғбек Бакаев: "Бундай иссиқ об-ҳавода дуранг биз учун қониқарли бўлди"  3 22:42"Бешиктош" Иммобиле билан шартномани бекор қилди  3 21:58Суперлига. "Қўқон-1912"нинг ғалабасиз серияси давом этади, бу сафар жамоа Жиззахда "Сўғдиёна"га енгилди  9 21:55Суперлига. "Сурхон" - "Бухоро" учрашувида ғолиб аниқланмади  9

Воҳид Шамсаи: "Биз энг яхши ўйинимиз орқали, байроғимизни янада баландроқ кўтаришга ҳаракат қиламиз" Янгиликлар

Воҳид Шамсаи: "Биз энг яхши ўйинимиз орқали, байроғимизни янада баландроқ кўтаришга ҳаракат қиламиз"

Эрон футзал терма жамоаси бош мураббийи Воҳид Шамсаи сайтимизга кичик интервью берди.

- Эрон терма жамоаси эртага чорак финал йўлланмаси учун Марокашга қарши баҳс олиб. Жамоангиз эртанги учрашувга қанчалик тайёр?

- Биз тайёрмиз. Икки нафар футзалчимиз сариқ карточкалар сабаб олдинги учрашувни ўтказиб юборишганди, эртанги учрашувда улар яна майдонга туша олишади. Грипп билан оғриган футзалчиларимиз ҳам тикланишди. Машғулотларимизни тўлиқ таркиб билан ўтказмоқдамиз. Қизиқарли ва мухлисларга ёқадиган ўйин намойиш эта олишимизга ишонаман. Эртанги баҳс ФИФА рейтингида учинчи ва олтинчи жамоалар ўртасидаги баҳс бўлади. Португалия - Қозоғистон баҳси ҳам худди шундай. 1/8 финал босқичида иккита кучли жамоа ўз иштирокини якунлайди, афсуски.

- Айни дамда кўпчилик, учинчи турдаги Франция қарши кечган учрашувни танқид қилмоқда. Икки жамоа "келишилган" ўйин ўтказишди деган фикрлари кўп янграмоқда. Танқидчиларга жавоб бериб ўтсангиз?

- Биз 4:1 ҳисобида ғалаба қозондик. Яна нима қилишимиз керак эди? Бизни танқид қилаётганларга жавоб беришга мажбур эмасман. Бу менинг вазифам эмас. Биз гуруҳ босқичини 9 очко, яъни 100% фоизлик натижа билан якунладик. Франция қарши ўйиндан олдин бизда нечта йўқотишлар борлигини айтиб ўтгандим, шунга қарамай биз ўйинни назорат қилдик. Иккинчи бўлимда эса ўз даражамизни намойиш этдик ва ғалаба қозондик.

- Ўзбекистон терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги иштирокини жуда эрта якунлади. Ўзбекистоннинг иштироки ҳақида гапириб ўтсангиз?

- Ўзбекистон ва Тожикистон терма жамоаларнинг натижалари мени хафа қилди. Ўзбекистон терма жамоасидаги бир нечта асосий футзалчиларнинг жароҳат олгани якуний натижага таъсир қилди. Икки мамлакатда ҳам футзал ривожланиб бораётгани аниқ. Ўзбекистон Жаҳон чемпионатига мезбонлик қилаётгани бунга яққол исбот бўла олади. Афсуски, улар кейинги босқичга чиқа олишмади, аммо Афғонистон плей-оффга йўл олди.

- Эртанги муҳим учрашув олдидан мухлисларга нималар демоқчисиз?

- Биз энг яхши ўйинимиз орқали, байроғимизни янада баландроқ кўтаришга ҳаракат қиламиз. Паркетда бор кучимизни берамиз. Марокаш терма жамоаси ҳам жуда кучли ва биз уларни ҳурмат қиламиз. Рақиб нималарга қодир эканлигини биламиз. Ғалаба қозониш учун боримизни берамиз.



Абдулвосит Бектемиров суҳбатлашди

Эслатиб ўтамиз, Эрон футзал терма жамоаси Жаҳон чемпионати чорак финал баҳси доирасида Марокашга қарши баҳс олиб боради. Учрашув эртага соат 17:30 Бухородаги "Универсал" спорт комплексида бўлиб ўтади.

хородаги "Универсал" спорт комплексида бўлиб ўтади.

Рейтинг: -1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика