UZ

Сўнгги янгиликлар

00:4437 ёшли Куадрадонинг янги клуби маълум  2 00:11Вирц "Ливерпул"да қайси рақамни олди?  1 23:42Отабек Нарзуллаев: "Менга ёққан томони - футболчиларимиз охиригача курашди"  0 23:22Камолиддин Тожиев: "Танаффусдан кейин тезда тонусга тушиб олиш осон эмас"  2 23:10Миржалол Қосимов: "Иккинчи даврани ғалаба билан бошлашни мақсад қилгандик"  1 22:55"Истанбул Башакшехир" ўртоқлик ўйинида "Истанбулспор"ни минимал ҳисобда мағлуб этди, Шомуродов ва Файзуллаев баҳсда иштирок этди  10 22:49Улуғбек Бакаев: "Футболда шунақа: сен урмасанг, сенга уришади"  6 22:20Manchester Evening News журналисти "Ман Сити"нинг Ҳусанов бўйича режаларини хабар қилди  5 21:58Суперлига. "Пахтакор" "Машъал" устидан минимал ғалабага эришди  37 21:55Суперлига. ОКМК Қаршида "Бухоро"дан устун келди   16 21:35Тадич янги клубга ўтди  0 21:05"Бавария" футболчиси Лондон клубига ўтади  1 19:53"Ливерпуль" келаси мавсум учун либосларини тақдим этди  12 19:27Сюрприз! Балотелли Испаниянинг 3-дивизион клубига ўтиш арафасида  4 18:34Исак "Ливерпул"га ўтишни истамоқда, "Ньюкасл" эса қарши  6

Водийда Кенияни андижонча меҳмондўстлик кутмоқда Янгиликлар

Водийда Кенияни андижонча меҳмондўстлик кутмоқда

Теглар :  АндижонКения
Ўзбекистон U-23 терма жамоасининг 23 март куни Андижондаги “Соғлом авлод” стадионида Кения U-23 тенгқурларига қарши майдонга тушиши аниқ бўлди.

Бунгача Андижонга Саудия Арабистони терма жамоасининг ташрифи ва ўйин 25 мартда ўтказилиши ҳақида айтилганди. Аммо Ўзбекистон футбол ассоциацияси барча масалага ойдинлик киритди. Ўзбекистон ва Кения терма жамоалари ўртасидаги ўртоқлик учрашуви Андижондаги “Соғлом авлод” стадионида 23 март куни ўтказилса, 26 мартда Фарғонадаги “Истиқлол” стадионида иккинчи ўйин ўтказилади.

Айни пайтда “Соғлом авлод” стадионида мазкур баҳсга қизғин тайёргарлик ишлари олиб бориляпти. Ўйинга кам қолаётгани сабабли стадионда таъмирлаш ишлари янада тезлаштирилган. Эътиборлиси, шахсан вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов “Соғлом авлод” стадиони ўйинга 100 фоиз тайёр бўлишини тўлиқ ўз назоратига олган.



Шу боис вилоят ҳокими куни кеча стадионда олиб борилаётган ишлар билан яқиндан танишди ва тегишли мутасадди ташкилот раҳбарлари иштирокида йиғилиш ўтказди. Унда стадиондаги реконструкция ишлари 20 мартга қадар ўз якунига етиши борасида аниқ кўрсатмаларни берди. Шу билан бирга майдон чимини етарли вақт ичида тайёр ҳолатга келтириш юзасидан жиддий топшириқлар берилди.

Стадион замон талаблари асосида таъмирланаётгани эътиборга молик. Футболчилар учун ечиниш хоналари, ювиниш хонаси, ҳожатхона, журналистлар учун медиа-трибуна, матбуот анжумани хонаси, умуман барчаси талаб бўйича қайта таъмирланяпти. Стадионда олиб борилаётган ишларни вилоят ҳокими Шуҳратбек Қўшоқбоевич ўз назоратига олган.

Яна бир гап: жуда кўплаб мухлислар Ўзбекистон ва Кения терма жамоалари ўртасидаги учрашув учун чипталарнинг қачон сотувга чиқарилиши юзасидан мурожаат қилмоқдалар. Бу борада тегишли мутасаддилар билан гаплашганимизда ўйин учун чипталар 20 март атрофида сотувга чиқарилиши маълум бўлди. Шу билан бирга шаҳар бўйлаб Ўзбекистон – Кения терма жамоалари ўртасидаги ўйиннинг муҳити сезилиб туриши ҳамда ўйин олдидан мухлисларда байрамона кайфият ҳукм суриши учун ҳам вилоят ҳокими вилоят футбол федерациясига қўшимча топшириқларни берди.


Бундан ташқари, андижонлик ишқибозларнинг ҳам мазкур ўйинга алоҳида тайёргарлик кўраётгани маълум бўлди. Ўзбекистон футбол ассоциациясининг Андижонда терма жамоамиз иштирокида халқаро даражадаги учрашувни ташкил этиб бераётгани учун футболимиз раҳбариятидан миннатдор эканликларини изҳор этмоқдалар. “Андижон” жамоасининг фан-клуб раиси Нодирбек Тўйчиев ўйинга тайёргарлик ва стадиондаги ўзгаришларни кўриб шундай деди:


- "23 март куни Кения терма жамоасига қарши ўйин учун биз мухлислар ҳам алоҳида тайёргарлик кўряпмиз. Мана, стадиондаги ўзгаришларни кўриб турибсиз, вилоят ҳокимининг ўзи бўлажак ўйинга тайёргарликни назорат қилиб боряпти. Футболчиларнинг ечиниш хоналари Европа андозалари асосида таъмирланяпти ва алоҳида телевизор билан ҳам жиҳозланади. Стадионимизда бундай катта даражадаги таъмирлаш ишлари бўлаётгани учун вилоятимиз ҳокимига ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз".


- "Яқинда Шуҳратбек Қўшоқбоевич Абдураҳмоновнинг стадионда ўтказган йиғилишида мен ҳам иштирок этдим. Ўшанда вилоят электр тармоқлари раҳбарига стадион ёритгичларини 1200 люкс даражада бўлишини таъминлаш мақсадида жиддий топшириқ берди. Айтмоқчиманки, Ўзбекистон ва Кения терма жамоалари ўртасидаги учрашув 20:00да бошланади. Ўша пайтда стадион ёритгичи меъёрида бўлган ҳолда стадионни етарли даражада ёрита олади".


- "Биз мухлисларнинг ўша ўйин учун режаларимиз катта. Андижонга келган бирорта меҳмон бу ердан хафа бўлиб кетмайди. Сизга айтсам, ўйин бошланишидан олдин майдонга чиқиб кениялик футболчиларнинг ҳар бирига ўзбекона дўппи ва зарбоф тўн кийдирамиз. Шунингдек, катта ҳажмдаги Ўзбекистон байроғини ҳам тайёрлаб қўйганмиз. Меҳмонларни қандай кутиб олиш ва ўйин пайтида қай даражада мухлислик қилиш борасида ишқибозлар ўртасида ташвиқотларни ҳам олиб боряпмиз. 23 март куни барчага андижонлик ишқибозларнинг нималарга қодирлигини кўрсатамиз".

ФИРДАВСХОН.

Рейтинг: -32   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика