UZ

Сўнгги янгиликлар

01:49Миср олимпия терма жамоаси сардори БАА клубига ўтди  0 00:44"Рома" "Ювентус" футболчиси билан шартнома имзолади  0 00:16Париж-2024. Франция ва АҚШ чорак финал иштирокчиларига айланди  0 23:55"Пахтакор" ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионини таркибга қўшиб олди  9 23:38ОКМК хорватиялик футболчи билан шартнома имзолади  5 23:28"Андижон"ни Эркинов тарк этди ва унинг ўрнига "Динамо" футболчиси қўшилди  1 23:10Париж-2024. Доминикан Республикаси - Ўзбекистон 1:1, Олимпиадани ғалабасиз якунладик  12 22:59ЦСКА легионер футболчисини Ўзбекистонга юборди  2 22:32Россия кубоги. "Рубин" "Акрон"ни тор-мор этди, Эсанов дебют қилди  2 22:15Париж-2024. Марокаш ва Аргентина плей-офф йўлланмасини қўлга киритди  3 22:02"Андижон" сербиялик футболчи билан шартнома имзолади  7 21:41"Насаф" "Атлетико Мадрид"да ўйнаган сербиялик футболчини таркибга қўшиб олди  9 21:24ОКМКни Қосимов ва яна икки нафар футболчи тарк этди  13 21:03Париж-2024. Миср Испанияни мағлуб этиб, гуруҳ пешқадами сифатида плей-оффга йўл олди  15 20:51Аббос Файзуллаев: "Олимпиадага ҳеч ким мағлубиятга учраймиз ёки гуруҳда қолиб кетамиз деган мақсадда келмайди"  25

"Водий футболи": "Нефтчи" ва "Андижон" ёмон серияга барҳам беришадими? Янгиликлар

"Водий футболи": "Нефтчи" ва "Андижон" ёмон серияга барҳам беришадими?

Эртага олий лиганинг 23-туридан ўрин олган ўйинлар бўлиб ўтади.

"Андижон": Сўнгги икки йилда ўз майдонимизда "Локомотив"га ютқазганмиз

"Бургутлар" эртага Тошкентнинг "Локомотив" клубини қабул қилишади.

“Андижон” ўз майдонидаги 3та учрашувда 3 очко соҳибига айланган. Бир бор дуранг қайд этилган. Қолган 4та баҳсда “Локомотив” водийдан ғалаба билан қайтган. Охирги икки учрашувда “темирйўлчилар” Андижонда икки бор ғолиб бўлишган.


"Навбаҳор": "Насаф"га қарши ўйинда олтита йўқотиш

22- турда Алишер Саматов, Санат Шихов, Дилшод Жабборов ва ҳужумчимиз Шаҳбоз Эркиновлар сариқ карточкалари сони тўрттага етганилиги боис "Насаф"га қарши ўйинни қолдириб юборишга мажбур бўлишади. Мураббийлар штаби шунингдек "Пахтакор" билан кечган беллашувда қўли синган марказий ҳимоячимиз Қаҳрамон Маҳаммаджонов ҳизматидан ҳам фойдалана олишмайди. Қўли уч еридан синган футболчимиз операциядан муваффақиятли ўтганини ҳам қўшимча қилиш жоиз. Бундан ташқари, марказий ярим ҳимоячимиз Азим Аҳмедов ҳам бетоблиси боис айни пайт "лочинлар" билан бирга эмас. Шунинг учун Аҳмедов ҳам Қаршига йўл олмаган.


"Нефтчи": Охирги тўрт йилда Самарқандда гол ура олмаганмиз

Олий лиганинг 23-турида Фарғонанинг "Нефтчи" клуби Самарқандда "Динамо" клуби меҳмони бўлади.

“Динамо” ўз уйида бу рақибга қарши бўлиб ўтган ўйинларда 9 марта зафар қучган. Бир марта дуранг қайд этилган. 11та учрашувда “Нефтчи” Самарқандда ғолиб бўлган. Охирги 4та ўйинда “Нефтчи” сафарда бу жамоа дарвозасига умуман гол ура олмаган.  



"Қўқон-1912": "Қизилқум"га қарши тайёргарлик давом этмоқда

Ўзбекистон чемпионатида муҳим палла бошланди.  Чемпионат баҳслари якунланишига 8 тур қолган бўлса-да, совринли ўринлар ва Олий лигада қолиш учун кураш қизғин паллага кириди. Бу ёғига ҳар бир очконинг қадри баланд бўлади. Буни ҳис этган жамоалар ҳар бир ўйинда ғалаба қозониш учун астойидил курашади.

Жамоа аъзолари ҳам буни яхши тушунган ҳолда машғулотларга зўр беришди. “Бухоро”да мағлубият унутилиб, “Қизилқум”га қарши кечадиган учрашувга тайёргарлик бошланиб юборилган. Айтиш жоизки, тайёргарлик авжида. Жума кунги баҳсда бизга фақат ғалаба керак. Буни Рустам Абдуллаев шогирдлари ҳам яхши тушуниб туришибди.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика