UZ

Сўнгги янгиликлар

01:46Бундеслига. Тен Хагсиз қолган "Байер" мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритди  0 01:01Саудия Арабистони. "Насаф"га қарши ўйин олдидан "Ал Аҳли"да дуранг  1 00:33ФИФА 2026 йилдан ўз тақвимида ўзгартиришлар киритади  0 00:15"Милан" учун Аллегри қайси жамоаларни бошқаришни рад қилгани маълум қилинди  1 23:51"Манчестер Сити" Льюис билан шартномани узайтирди  2 23:40Суперлига. "Сўғдиёна" — ОКМК 4:1  0 23:31Антонио Рюдигер 3 ойга сафдан чиқди  4 23:08Футзал. Ўзбекистон термаси Японияга қарши ўйнайди  0 22:51"Бешиктош" Жотани таркибига қўшиб олди  0 22:32Миржалол Қосимов: "Пароканда ўйин намойиш қилдик"  3 22:16Иван Бошкович: "Биринчи бўлимда футболдаги барча жабҳа бўйича рақибдан устун келдик"  9 21:46Люпчо Дориев: "Керакли вақтда голлар урдик"  8 21:27Суперлига. "Навбаҳор" – "Сурхон" ўйинида ҳисоб очилмади  36 21:13Тарихда шу кун. Қосимов "Ливерпуль"ни доғда қолдирганига 30 йил бўлди  5 20:57Мартинелли "Арсенал"даги рақобат ҳақида гапирди  0

"Водий футболи": "Нефтчи" бугун янги футболчиларни таништиради Янгиликлар

"Водий футболи": "Нефтчи" бугун янги футболчиларни таништиради

Водий клублари 17-турга тайёргарликни бошлашди.

"Нефтчи": Бугун янги футболчилар таништирилади

Бугун, 5 август куни соат 17.30да “Қиргули” стадионида  “Нефтчи” ПФК янги ўйинчиларни таништиради. Бу тадбирга футбол мухлислари ва спорт журналистларини таклиф этамиз.

Иккинчи давра олдидан "Нефтчи"га Адриан Кашкавал, Абдумавлон Абдужалилов ва Отабек Исроилов келиб қўшилди.


"Қўқон-1912": "Пахтакор" билан ўйинга тайёргарлик бошланди

Бир кунлик таътилдан кейин "Қўқон-1912" аъзолари яна машғулотларни давом эттиришмоқда. Аниқроғи, кеча Рустам Абдуллаев шогирдлари “Пахтакор” билан бўладиган ўйинга тайёргарликни бошлаб юборишди. Футболчиларнинг кайфияти яхши. Барча машғулотларда астойидил меҳнат қилмоқда.

"Қўқон-1912" 8 август куни Тошкентда амалдаги чемпион - “Пахтакор” меҳмони бўлади.


"Навбаҳор": Тоҳир Шамсиддинов майдонга қайтди

Жамоамиз ҳимоячиси Тоҳир Шамсиддинов ярим йиллик танаффусдан сўнг яна майдонга қайтди.

Ўзбекистон олимпия терма жамоаси сафида халқаро мусобақада қатнашиб дисквалификацияга учраган Шамсиддинов ПФЛ томонидан авф этилди. Шу боис ҳимоячи иккинчи даврада майдонга тушишга рухсат олди.

У Муборакда "Машъал"га қарши баҳсда тўлиқ ўйнади. 

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика