UZ

Сўнгги янгиликлар

18:00"Қўқон-1912" — "Қизилқум" 0:0 (матнли трансляция)  0 17:57Суперлига. "Пахтакор" – "Нефтчи". Таркиблар маълум  2 16:57Пепе Ла Лигада ойнинг энг яхши футболчиси деб топилди. "Вильярреал" форварди Ямал ва Мбаппени ортда қолдирди  0 16:28"Манчестер Сити" "Барселона" ярим ҳимоячисини нишонга олди  2 15:43"Арсенал" — "Ноттингем Форест". Таркиблар маълум  8 15:19ЎзЭл Классикосига превью  15 14:54"Истанбул Башакшехир"нинг янги бош мураббийи маълум  6 14:23Бернарду Силвага Португалия топ-клуби қизиқиш билдирмоқда  0 13:48"Реал" АПЛ футболчиси учун 60 млн евро таклиф қилмоқчи  1 13:08Эриксен нега "Вольфсбург"га ўтишга қарор қилганини айтди  0 12:32Гави тахминан икки ойни ўтказиб юбориши мумкин  2 11:58"Монтеррей" Марсьяль трансферини эълон қилди  1 11:20Февзи Давлетов: "Навбаҳор" билан ўйинда биз ғалабага яқинроқ эдик"  6 10:58Азиз Ибрагимов: "Учрашув дерби мақомида ўтади, аммо ғалаба "Пахтакор"ники бўлади"  15 10:35Артета: "Ливерпуль" кучайиб кетди"  6

"Водий футболи": "Навбаҳор" пахта теримида, "Қўқон-1912"нинг октябрь ойидаги ўйинлари Янгиликлар

"Водий футболи": "Навбаҳор" пахта теримида, "Қўқон-1912"нинг октябрь ойидаги ўйинлари

Наманганнинг "Навбаҳор" клуби куни кеча пахта теримида қатнашди.

"Қўқон-1912": Октябрь ойида кимлар билан ўйнаймиз?

Айни дамда ФИФА кунлари муносабати билан Олий лига ўйинларида кичик танаффус вужудга келди. Умуман олганда, 24-миллий чемпионат якунланишига ҳам 6 тур қолди. Бу ёғига  ҳар бир очко учун қизғин кураш кечиши аниқ. Октябрь ойида “Қўқон-1912” жамоаси яна тўртта ўйин ўтказади. Буларнинг иккитаси водий дербиси мақомини олган бўлиб, ҳар иккала баҳс ҳам меҳмонда бўлиб ўтади.

Аввалига 16 октябрь  куни Қўқонда чемпионлик учун курашаётган Тошкентнинг “Локомотив” клуби меҳмон бўлади.  Орадан беш кун ўтиб, аниқроғи, 21 октябрь куни Наманганда “Навбаҳор” меҳмони бўламиз. 25 октябрь куни ўз майдонимизда Бекободнинг “Металлург” жамоасини қабул қиламиз. Ниҳоят, 30 октябрь куни Фарғонадаги “Истиқлол” стадионида “Нефтчи”га қарши майдонга тушамиз.

Октябрь ойида бўлиб ўтадиган ўйинлар:
25-тур
16 октябрь (жума)
Қўқон-1912– Локомотив

26-тур
21 октябрь (чоршанба)
Навбаҳор – Қўқон-1912

27-тур
25 октябрь (якшанба)
Қўқон-1912– Металлург

28-тур
30 октябрь (жума)
Нефтчи – Қўқон-1912


"Навбаҳор": Футболчиларимиз пахта теримида иштирок этишди

"Навбаҳор" клуби аъзолари миллий бойлигимиз ҳисобланмиш пахта йиғим теримида иштирок этишди.

Наманган туманига қарашли далада клуб ходимлари ва футболчилар кун давомида дала заҳматкашларига ёрдам беришди.

Клубнинг 24 нафар аъзолари ҳашар давомида 227 килограмм пахта териб юртимиз хирмонига ўз улушларини қўшишди, - деб ёзилади "Навбаҳор" клуби расмий твиттерида.


"Андижон": Абдуллоҳ Олимов олимпия терма жамоасидан таклиф олди

2015 йилнинг январь ойида Қатарда ўтадиган Осиё чемпионатига Виктор Жалилов бошчилигидаги олимпия терма жамоамиз пухта тайёргарлик кўришга ҳаракат қилмоқда. 9-13 октябрь оралиғида олимпиячиларимиз навбатдаги йиғинни ўтказишади.

Виктор Жалилов мазкур йиғинда иштирок этадиган футболчилар номини маълум қилди. Эътиборлиси, ушбу йиғинда қатнашиш учун “Андижон” жамоаси ярим ҳимоячиси Абдуллоҳ Олимов ҳам терма жамоадан таклиф олди. Эслатиб ўтамиз, Олимов иккинчи даврадан бошлаб жамоамиз шарафини ҳимоя қилиб келмоқда.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика