UZ

Сўнгги янгиликлар

14:43"Рома" — "Торино". Таркиблар маълум  0 14:03Канселу: "Барселона"ни яхши кўраман"  1 13:24Алонсо Пеллегрини давридан бери Ла Лигадаги дастлабки 4 ўйинда ғалаба қозонган биринчи "Реал" мураббийи  1 12:39"Ньюкасл" 60 млн еврога харид қилинган ҳужумчисини йўқотди  0 11:58"Манчестер Юнайтед" Англия терма жамоаси ярим ҳимоячисига қизиқмоқда  5 11:30"Манчестер Сити" форварди Холанд: "Жамоани ўз ортимдан эргаштиришим керак"  1 10:39Пролига. Бугун 14-турга старт берилади  0 10:05Артета Эдегорнинг жароҳати ҳақида гапирди  3 09:32Гвардиола: "Манчестер Сити" мен келганимдан бери ҳар доим "Манчестер Юнайтед"дан кучлироқ бўлган  11 09:00Sofascore. Шомуродов дебют голи учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  12 08:30"Интер Майами" йирик ҳисобда мағлуб бўлди, Месси эса пеналтидан фойдалана олмади  26 08:01Суперлига. Бугун "Олимпия" стадиони Суперлига баҳсига мезбонлик қилади  2 07:35АПЛ. "Челси" сўнгги дақиқаларда ғалабани қўлдан бой берди.  7 03:08Акмал Рустамов: "Қўқон шамоли? Бундай об-ҳавода ҳар иккала жамоа ўйнади"  5 02:50Баҳром Ҳайдаров: "Қизилқум"дек жамоани мағлуб этганимиздан хурсанд бўлдим"  2

"Водий футболи": Клублар 26-турга тайёргарликни давом эттиришмоқда Янгиликлар

"Водий футболи": Клублар 26-турга тайёргарликни давом эттиришмоқда

Олий лиганинг 26-турида бир йўла иккита водий дербиси бўлиб ўтади.

"Андижон" кеча водий дербисига тайёргарликни бошлади

Ўтган турда "Металлург"ни мағлубиятга учратган "Андижон" жамоаси водий дербисида "Нефтчи"га қарши баҳсга тайёргарликни бошлади. Бу ҳақда "Қўқон-1912" клуби расмий сайти хабар берди.

Бекободликлар билан бўлган ўйиндан кейин Сергей Ковшов футболчиларга дам бермади ва эртасидан машғулотларга киришилди. 21 октябрь куни жамоамиз Фарғонада "Нефтчи"га қарши майдонга тушади.

Водий дербиси бўлгани учун бу ўйиннинг аҳамияти юқори. Қолаверса, ҳар бир учрашувда андижонликларга очко керак. Дербига жамоамиз пухта ҳозирлик кўрмоқда. "Металлург" билан баҳсни дисквалификация туфайли ўтказиб юборган Иброҳим Отахонов сафга қайтди ва "Нефтчи"га қарши майдонга тушади. Бундан ташқари бу йил "Андижон" шарафини ҳимоя қилишаётган Иқбол Акрамов, Санжар Асқаралиев, Шукур Жумабоев, Элдор Исабоев, Жавлон Гусейнов, Анвар Бердиев, Иқбол Бобохонов ва Абдуллоҳ Олимов собиқ жамоасига қарши тўп сурадилар. Улар ўз вақтида "Нефтчи"да фаолият олиб боришганини мухлислар яхши билишади.   


"Қўқон-1912": Тайёргарлик давом этмоқда

25-турда мухлисларни қувонтирган  “Қўқон-1912” жамоаси футболчилари “Навбаҳор”га қарши баҳсга тайёргарликни давом эттиришмоқда. Бу ҳақда "Қўқон-1912" клуби расмий сайти хабар берди.

Табиатнинг инжиқликларига қарамай,  футболчилар машғулотларда астойдил тер тукмоқдалар.

Барчанинг кайфияти аъло. Жамоамизга навбатдаги ўйинда ҳам омад тилаб қоламиз.


"Навбаҳор": "Қўқон-1912" билан ўйинга тайёргарлик кеча бошланди

Наманганнинг "Навбаҳор" клуби аъзолари 21 октябрь куни бўлиб ўтадиган учрашувга тайёргарликни давом эттиришмоқда. "Қўқон-1912" билан ўйинга тайёргарлик 18 октябрь куни бошланганлигини айтиб ўтиш жоиз. Бу ҳақда "Навбаҳор" клубининг твиттердаги расмий саҳифаси хабар берди.

26-турдан ўрин олган "Навбаҳор" - "Қўқон-1912" учрашуви 21 октябрь куни соат 16.00да "Навбаҳор" ўйингоҳида бошланади.

Эртага бўлиб ўтадиган ёшлар ўртасидаги ўйин эса "Навбаҳор" ўйингоҳида соат 15.00да бошланади.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика