UZ

Сўнгги янгиликлар

11:17«Атлетико» Ковачични "Ман Сити"дан 30 млн еврога сотиб олиши мумкин  0 10:55«Бавария» «Интер» юлдузи учун АПЛ клуби билан баҳслашади  1 10:53Ўзбекистонда трансфер ойнаси ёпилди. Жамоаларда амалга ошган сўнгги трансферлар барчаси битта саҳифада  16 10:26«Барселона» Левандовскига АПЛдан ўринбосар топди  9 10:01АПЛнинг икки клуби Мойзе Кинни қўлга киритмоқчи  1 09:37«Бавария» Киммихнинг маошини оширишга тайёр  0 09:34Холдорхонов "Навбаҳор"га текинга ўтган  0 09:14Осимхеннинг «МЮ»га трансфери 95 фоизга якунланди, инглизлар 70 млн евро тўлашга тайёр  4 08:50Трансфермаркт. «Навбаҳор» «Пахтакор» футболчиси учун яхшигина пулга сотиб oлди  14 08:24«Манчестер Сити»нинг «Тоттенхэм»га қарши ўйин учун тахминий таркиби  18 07:58«Реал» футболчиси Испания терма жамоасига илк бор чақирилиши мумкин  4 07:39«Сўғдиёна» Сериа А чемпионатида ўйнаган футболчи билан шартнома тузди  2 07:24«Қўқон-1912» навбатдаги легионер билан шартома тузди  1 07:11Винисиус "Реал" футболчилари билан ҳазиллашиб, Саудия Арабистони таклифини муҳокама қилди. Бразилиялик асосий эътиборини клубда ўйнашга қаратган, аммо ҳали келажаги борасида бир қарорга келмаган  5 03:50Испания кубоги. "Атлетико" "Барселона" учрашувида 8 та гол урилди  126

"Водий футболи": 29-турда умуман ғалаба йўқ Янгиликлар

"Водий футболи": 29-турда умуман ғалаба йўқ

Водий клублари 29-тур ўйинларида биронта ғалабага эриша олишмади.

"Навбаҳор": Ғузорда мағлуб бўлдик

Олий лиганинг 29-турида Наманганнинг "Навбаҳор" клуби Ғузорда "Шўртан" клуби меҳмони бўлди. Учрашувда "лочинлар" 1:3 ҳисобида ютқазиб қўйишди. "Навбаҳор" ҳисобидаги ягона голни Дилшод Жабборов урди.

Жамоа 37 очко билан мусобақа жадвалининг 7-поғонасида бормоқда. Сўнгги турни "Навбаҳор" ўз майдонида "Локомотив" клубига қарши ўтказади.


"Нефтчи": "Бухоро"га ютқазиб қўйдик

Фарғонанинг "Нефтчи" клуби бугун Бухоро меҳмони бўлиб 1:3 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди. "Нефтчи" таркибида ягона голни Умид Қодиров урди.

Фарғоналиклар 49 очко билан бешинчи ўринда боришмоқда. Жамоа мавсумни шу ўринда тугатиши аниқ бўлди.

Охирги турда "Нефтчи" ўз уйида "Қизилқум"га қарши ўтказади.


"Қўқон-1912": Ўз майдонимиздаги охирги ўйинда ютқаздик

Олий лиганинг 29-турида "Қўқон-1912" ўз уйида "Сўғдиёна"ни қабул қилди. Ўйинда меҳмонлар 3:1 ҳисобида зафар қучишди. Қўқонликлар сафида ягона голни Отабек Ҳайдаров Жиззах клуби дарвозасига урди.

30-турни "Қўқон-1912" Тошкентда "Бунёдкор"га қарши ўтказади.


"Андижон": Олий лигада қолдик

Сергей Ковшов бошчилигидаги "Андижон" клуби бугун ўз майдонида "Динамо"ни қабул қилди. Ўйинда 1:1 ҳисоби қайд этилди. "Бургутлар" сафида Фарҳод Бекмуродов тўп киритди.

Ўз очколарини 28тага етказиб олган "Андижон" 13-ўринни сақлаб қолди ва олий лигада қолиш вазифасини бажарди.

Охирги турни "бургутлар" Тошкентда "Пахтакор"га қарши ўтказади.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика