UZ

Сўнгги янгиликлар

01:50Дерби олдидан "Манчестер Сити"нинг 4 футболчиси сафга қайтди  1 01:08Жанлуижжи Доннарумма: "Пеп мени жамоасида кўришни истаётганини айтди. Бу мени ғурурлантирди"  1 00:46Расман: Онана - "Трабзонспор" дарвозабони!  18 00:15"Вест Хэм" дербидан олдин мухлисларга тақиқ қўйди  0 23:44Доннарумма "Манчестер Сити"да қайси рақамда ўйнайди?  1 23:29"Реал" "Ливерпуль" марказий ҳимоячисини текинга қўлга киритмоқчи  0 22:57"Атлетик" "Ал Насср" футболчисини рўйхатдан ўтказди  0 22:32УЕФА 2026/27 мавсумидаги еврокубоклар финаллари ўтадиган стадионларни эълон қилди  2 22:16Отабек Нарзуллаев: "Бу мавсум давомидаги энг муҳим учрашувлардан бири бўлди"  0 21:45Элдор Мойлиев: "Футболда ютган жамоага юқори баҳо қўйилади"  1 21:18"Бунёдкор" стадионини ўз ҳолатига қайтариш ишлари бошланди  22 20:49Рональдиньонинг ўғли Чемпионшип жамоасида ўйнайди  4 20:22Суперлига. "Машъал" Ғузорда "Шўртан"дан устун келди  7 19:53Виктор Гёкереш – Португалия чемпионатида мавсумнинг энг яхши футболчиси  0 19:24"Арсенал" икки етакчиси билан шартномани узайтирмоқчи  3

“Водий футболи”. “Нефтчи”нинг мағлубиятсиз сериясига барҳам берилди Янгиликлар

“Водий футболи”. “Нефтчи”нинг мағлубиятсиз сериясига барҳам берилди

Водий футболига оид хабарларни беришда давом этамиз.
“Андижон”: Ғалабадан кейинги енгил машғулот
Кеча “Андижон” жамоаси водий дербисида “Навбаҳор”ни 3:2 ҳисобида мағлубиятга учратиб мухлисларни хурсанд этди.
Кечаги ўйиндан кейин бугун енгил машғулот бўлиб ўтди. Аниқроғи, кеча майдонга тушмаган футболчилар машғулотларда шуғулланишди. Бош мураббий жамоага таътил бермади ва бугундан “Металлург”га қарши ўйинга тайёргарлик бошланди. Албатта, эрталабки енгил машғулотдан сўнг куннинг иккинчи ярмида дам олишади. Эртадан эса машғулотлар жиддий суръатда бошланади.

“Қўқон-1912”: Жалил Кимсанов кейинги икки ўйинни ҳам ўтказиб юборади
8-турда “Қизилқум”га қарши кечган баҳснинг 15-дақиқасида ҳакам томонидан тўғридан-тўғри қизил карточка билан жазоланган Жалил Кимсановни шундан кейин ПФЛ тартиб интизом қўмитаси 3та учрашувга дисквалификация қилди.
29 ёшли футболчи кеча Қўқонда “Шўртан”га қарши кечган баҳсда иштирок эта олмади. Айтиш лозимки, Кимсанов энди 10-турда “Локомотив” ва 11-турда “Навбаҳор”га қарши кечадиган ўйинларни ҳам ўтказиб юборади.

“Навбаҳор”: Бугун футболчиларга дам берилди
Кеча олий лига 9-доирасида “Навбаҳор” жамоаси “Андижон”га сафарда 2:3 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди. Кечаги учрашувдан кейин бугун барчага бир кунлик дам берилган. Демак, эртадан яна машғулотларга киришилади.

“Нефтчи”: Олий лигадаги мағлубиятсиз серияга барҳам берилди
Кеча “Пахтакор”га 0:2 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйган “Нефтчи”нинг олий лигадаги мағлубиятсиз сериясига чек қўйилди. Шу кунга қадар миллий биринчилик доирасида 9 та ўйиндан буён ютқазмай келаётган Мурод Исмоилов шогирдларининг чиройли сериясига Самвел Бабаян бошчилигидаги “Пахтакор” ўйинчилари барҳам беришди.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика