UZ

Сўнгги янгиликлар

07:07Омар Момани Каннаваронинг Ўзбекистон МТЖ бош мураббийи бўлишига атаб карикатура чизди  8 06:26ФИФА Жаҳон Чемпионати учун расмий ўйин тўпи — "TRIONDA"ни тақдим этди  2 01:57Европа лигаси. "Астон Вилла"да ғалаба, "Ноттингем Форест"да мағлубият ва бошқа натижалар  2 01:25Погба Франция термасига қайтадими? Дешам жавоб берди  0 00:51"Лилль" дарвозабонидан супер қаҳрамонлик!  6 00:28ОФФА Президенти Ровшан Нажаф ФИФА Президентига миннатдорлик билдирди  0 00:15Конференциялар лигаси. "Кристал Пэлас" тарихий ўйинда ишончли ғалаба қайд этди  1 23:53Европа лигаси. "Бетис"да ғалаба, "Рома" ўз майдонида ютқазди ва бошқа натижалар  0 23:25Муҳим ўйинлар олдидан "Ливерпуль"да жуда жиддий йўқотиш бор  3 23:06Анчелотти Бразилия термасининг сардори ким бўлишини маълум қилди  2 22:43Исроил нега мусобақалардан четлатилмаяпти? Инфантино жавоб берди  21 22:14Игорь Иванович Химич — “Нефтчи” футбол академияси директори  6 21:55Чақир, Мбаппе, Хойлунд - ЕЧЛда ҳафта рамзий термаси маълум қилинди  0 21:31ЎФА Фабио Каннаварога қанча муддатли шартнома таклиф қилган? Тимур Кападзенинг термадаги тақдири нима бўлади?  64 21:13Фабрицио Романо: Ўзбекистон термасини "Олтин тўп" соҳиби бошқаради  73

“Водий футболи”. “Нефтчи” бугун “Олмалиқ” билан ўйнайди, қолган жамоаларга дам берилди Янгиликлар

“Водий футболи”. “Нефтчи” бугун “Олмалиқ” билан ўйнайди, қолган жамоаларга дам берилди

Водий футболига оид янгиликлар билан таништиришда давом этамиз.
"Андижон": Икки кунлик таътил берилди

Эдгар Гесс кеча "Сўғдиёна" билан ўйиндан кейин футболчиларга икки кунлик дам берди. Энди жамоа аъзолари сешанба куни ўз қароргоҳида йиғилади ва 12 июнь куни Кубок доирасидан ўрин олган "Металлург"га қарши баҳсга тайёргалик кўради.


"Нефтчи": Бугун "Олмалиқ" билан ўйин

Фарғоналиклар учун бугун синов дейиш ҳам мумкин. Боиси футбол жамоатчилиги томонидан тенг кучга эга дея этироф этилаётган "Нефтчи" ва "Олмалиқ" бугун Фарғонада ўзаро куч синашади. Мазкур учрашувга бўлган қизиқиш юқори дейиш мумкин. Эслатиб ўтамиз, "Истиқлол" стадионида кечадиган ўйин соат 18:00да бошланади.


"Навбаҳор": Жамоа энди 9 июнь куни Тошкентда йиғилади

Наманганликлар кеча ўз майдонида "Бухоро" устидан 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Ўйиндан кейин мураббийлар штаби футболчиларга дам берди. Клуб матбуот хизматининг айтишича, "лочинлар" энди сешанба куни йиғилади. 9 июндан Тошкентда навбатдаги баҳсга тайёргарликни бошлайди.
Эслатиб ўтамиз, "Навбаҳор" олий лиганинг 13-турида "Қизилқум" меҳмони бўлади. Бўлажак баҳс 18 июн куни бўлиб ўтади.


"Қўқон-1912": Бугун футболчиларга дам берилди

Кеча Бекободда кечган ўйиндан сўнг футболчиларга бир кунлик дам берилди. Эртадан маҳаллий футболчилар Қўқонда йиғилади ва 9 июнь куни Тошкентга жўнаб кетади. Хабарингиз бўлса керак, 12 июнь куни қўқонликлар Ўзбекистон Кубоги доирасидан ўрин олган, "Сўғдиёна"га қарши баҳс ўтказади. Мазкур учрашувга жамоа пойтахтда тайёргарлик кўради.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика