UZ

Сўнгги янгиликлар

22:47"Ал Ҳилол" бош мураббийи Симоне Инзаги: "Икки бор тўп ўтказиб юборган бўлсак-да, якунда ғалабага эришдик"  0 22:27Ҳакамлар маркази "Пахтакор" - "Сурхон" ўйинидаги баҳсли вазият бўйча изоҳ берди  0 22:01УЕФА Исроилни четлатишга тайёр, аммо...  9 21:02Суперлига. Сергеевнинг ягона голи "Пахтакор"га "Сурхон" устидан қийин ғалабани келтирди  61 20:43Элит ОЧЛ. "Насаф" ўз майдонидаги жанговар ўйинда "Ал Ҳилол"га ютқазди  297 20:10Суперлига. "Динамо" ўз уйида "Шўртан"дан устун келди  12 19:50Моуринью ЕЧЛнинг янги формати ҳақида: "Ўзингиз рўбарў келмайдиган жамоаларга ўрнингизни бўшатиб бериш ғалати"  5 19:18Испания Суперкубоги учрашувлари санаси маълум  5 18:34ФИФА пенальти қоидаларини ўзгартиришни режалаштирмоқда  7 17:24Вольтемаде: "Бирор нарса қилиб, кейин "кечирасиз" дейиш футболнинг бир қисми эмас. Менга адолатли кураш ёқади"  4 16:56Суперлига. 24-турда ишловчи ҳакамлар маълум   0 16:40Мутолаа учун. Самарадорлик бўйича Фалькао ва Жирудан қолишмаган ҳужумчи фаолиятини якунлади  0 16:20Про лига. 16-тур баҳсларига ҳакамлар тайинланди  0 15:51Руни: "Бу "Манчестер Юнайтед" эмас. Мен бу футбол клубини танимаяпман"  5 15:25МДҲ Кубоги. Ўзбекистон U-15 Беларусга ютқазди  5

“Водий футболи”. Кимсанов, Рўзиев, Усмонов ва Мухторов “Локомотив”га қарши майдонга тушишмайди Янгиликлар

“Водий футболи”. Кимсанов, Рўзиев, Усмонов ва Мухторов “Локомотив”га қарши майдонга тушишмайди

Водий футболи янгиликларини бериб боришда давом этамиз.
“Андижон”: Тайёргарлик давом этмоқда

“Андижон” жамоасини 23 май куни сафарда “Металлург”га қарши ўйинга тайёргарлиги давом этмоқда.
Бекободдаги ўйинлар ҳеч бир жамоа учун осон ўтмайди. Буни яхши ҳис қилган жамоамиз тайёргарликка зўр берган. Бугун кунига икки маҳал машғулот бўлиб ўтади. Дисквалификация туфайли иккита йўқотишни инобатга олмаганда таркибда бошқа йўқотишлар йўқ.
Кеча ПФЛ “Металлург” ва “Андижон” жамоалари ўртасидаги беллашувни ким бошқаришини ҳам маълум қилди. Унга кўра, Бекободдаги ўйинни ёш ҳакам Шерзод Қосимов бошқаради. Унга қанотларда А.Усмонов ва Н.Рўзимов ёрдам беришади. Учрашув назоратчи ҳаками этиб Шамил Жумаев тайинланди.


“Қўқон-1912”: “Локомотив”га жиддий йўқотишлар билан

Кеча жамоа Қўқонда йиғилди ва навбатдаги ўйинга тайёргарликни бошлади. Айтиш лозимки, якшанба куни “Локомотив”га қарши кечадиган баҳсга “Қўқон-1912” жиддий йўқотишлар билан боради. Сабаби ҳимоячи Жалил Кимсанов ушбу ўйинни ҳам дисквалификация туфайли ўтказиб юборса, хуқуқий жиҳатдан “темирйўлчилар”га тегишли бўлган Хуршид Мухторов, Қувондиқ Рўзиев ва Дониёр Усмонов ўзаро келишувга биноан шу куни жамоамизга ёрдам бера олмайди.

Табиийки бу йўқотишлар мураббийлар штабининг олдида бир қатор муаммоларни келтириб чиқариши аниқ.


"Навбаҳор": Александр Меленьчук машғулотларга қайтди

Олий лига 8-тури доирасида “Насаф”га қарши ўз майдонида бўлиб ўтган учрашувда наманганликлар дарвозабони Александр Меленьчук жароҳат олган эди. Меленьчук кечаги машғулотларда тўлиқ иштирок этди. Унинг майдонга тушиши мумкинлиги ҳақида аниқ маълумот йўқ.


“Нефтчи”: Достон Турсунов ЖЧга боради

 Равшан Ҳайдаров бошқарувидаги Ўзбекистон U-20 ёшлар терма жамоаси эртага Янги Зеландия давлатига жўнаб кетади.

Таркиб маълум. Унда “Нефтчи” ҳимоячиси Достон Турсунов ҳам ўрин олган. Олтиариқлик иқтидорли ҳимоячи бунгача ёшлар терма жамоамизнинг деярли барча йиғинида иштирок этиб келди. Кичик мундиалда ёшларимизга омад тилаб қоламиз.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика